Янгиликлар
Таҳлил ва танқид келгусидаги муваффақиятлар гаровидир.
Жорий йилнинг 28 июль куни Наманган вилоят адлия бошқармасининг
2018 йилнинг 1-ярим йилликдаги фаолияти якунлари ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Ҳайъат мажлисида бошқарма раҳбарияти, фахрийлар кенгаши, марказий аппарат барча таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари раҳбарлари ва давлат нотариал идоралари нотариуслари иштирок этдилар.
Мажлисда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Турсунов сўзга чиқди ва ўтган даврда адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар томонидан амалга оширилган ишлар, фаолиятда йўл қўйилган айрим хато ва камчиликлар юзасидан маъруза қилди.
Шунингдек, туман (шаҳар) адлия бўлимлари раҳбарлари ва давлат нотариал идоралари нотариуслари билан очиқ мулоқот қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги фаолиятдаги режалари тўғрисида уларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди.
Мажлис сўнгида, адлия органларида кўп йиллар меҳнат қилган фахрийлар таклиф қилиниб, уларнинг тавсиялари эшитилди ҳамда келгусида фаҳрийлар кенгаши билан бамаслаҳат иш олиб борилишига келишиб олиниб, барча ходимларнинг масъулиятли ишларида муваффақиятлар тиланди.


Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими