Янгиликлар
Инновация давр талаби.
Жорий йилнинг 26 июль куни Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари туғрисида"ги Фармони лойиҳасининг муҳокамаси ва Фармонда кўзда тутилаётган масалалар юзасидан семинар ўтказилди. Семинарда вилоят давлат солиқ бошқармаси, вилоят иқтисодиёт бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси ва бошқа бир қатор мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари, шунингдек вилоятда фаолият кўрсатувчи хорижий корхоналар (“Chortoq mineral-water” МЧЖ, “Норинтекс”АЖ, “Голден СЮК” Вьетнам шўъба корхонаси, “Турбо пласт плюс” кушма корхонаси, “Ruber-shoes” ХСИ МЧЖ ва бошқалар) ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этдилар.
Семинарда вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Д.Аҳмедов томонидан Фармон лойиҳаси орқали қонунчилигимизга киритилиши режалаштирилаётган ўзгартиришлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ташриф буюрган мутахассислар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳам Фармон лойиҳаси бўйича ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдириб ўтдилар.

