Янгиликлар
30
Сайёр қабуллар халқ дардига малҳам бўлмоқда.
Жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар инсонлар муаммоларини ечимида чинакам малҳам бўлмоқда десак адашмаймиз.
Хусусан, жорий йилнинг 27 июль куни Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Сабиров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Поп туманидаги Халқ қабулхонаси биносида фуқароларнинг сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабулда Поп туман адлия бўлими бошлиғи А.Жўраев ва тумандаги мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари ҳам иштирок этишди. Ўтказилган сайёр қабул давомида жами 30 дан ортиқ фуқаролар қабул қилиниб, шулардан 3 нафар фуқароларнинг мурожаати жойида ҳал этилди, 15 нафар фуқароларнинг мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди. Қолган фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.


Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими