Янгиликлар
Халқ манфаатларига хизмат қилиш – асосий вазифа.
Бугун халқ манфаатларига хизмат қилиш мамлакатимизда доимий амалий фаолиятга айланди. Ҳозирги пайтда туман ва шаҳарларимизда фаолият юритаётган давлат нотариал идораларининг нотариуслари фуқароларга ҳуқуқий масалаларини ечишга ёрдам беришмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 11 июль куни Чортоқ туман давлат нотариал идораси нотариуси Ф.Сайдуллаев томонидан Короскон шаҳар Ёшлик кўчасида яшовчи фуқаро А.Абдурайимовга, 21 июль куни Уйчи туман 1-сонли давлат нотариал идораси нотариуси Ғ.Абдуназаров томонидан Уйчи туманида яшовчи кўзи ожиз фуқаро Қ.Дадахановга ва Н.Жалаловага, 23 июль куни Норин туман давлат нотариал идораси нотариуси Н.Расулов томонидан Хаққулобод шаҳар Беруний кўчасида яшовчи фуқаро Д.Икромовага, шу куни Наманган шаҳар 9-сонли давлат нотариал идораси нотариуси Д.Иминиджанова томонидан Юқори Ғирвон МФЙда яшовчи фуқаро А.Абдувалиевга ҳамда Наманган шаҳар 8-сонли давлат нотариал идораси нотариуси Р.Мамажонова томонидан Наманган шаҳар 3-кичик туманда яшовчи фуқаролар С.Ибрагимов ва Е.Соловьёваларга сайёр тартибда нотариал ҳаракатлар амалга оширилди.
Бу каби ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда.
Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими