Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Ҳар қандай профилактикадан ота-оналарнинг бир сўзи одоб—ахлоқ мезони.


Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакатимизда фарзандларни жисмонан ва маънан баркамол авлод этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Ёшлар тарбияси ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган кенг кўламли
чора-тадбирлар изчил давлат сиёсатининг амалий ифодаси ҳисобланади. Ҳозирги вақтда ёшларни буюк аждодларимиз каби гўзал хулқ ва одобли, кенг қамровли билимли, мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўша оладиган даражада камолотга эришишларини, юксак маънавий мезонлар билан уйғунлашган умуминсоний қадриятларни чуқур ҳурмат қилиш руҳида улғайишларини таъминлаш борасида барча бир тану, бир жон бўлиб ҳаракат қилиши энг муҳим ва энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Ёшларнинг келажак ҳаёт бўсағаларига қўядиган қадамлари қутлуғ бўлишида ва жамиятда муносиб ўринларни эгаллашида уларнинг комил одоб-ахлоққа эга бўлишларида биринчи навбатта ота-оналарнинг таърбиялари, қолаверса атроф муҳитдаги жамоа ва дўстларнинг аҳамияти жуда муҳимдир. Шу сабабли ёшларнинг барча соҳада етакчи бўлишлари учун энг аввало,
одоб—ахлоқли бўлишлари лозим.

Шунга кўра, жорий йилнинг 21 июль куни Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан бошқарма тизимидаги барча давлат нотариал идораларида “Одоб-ахлоқ ойлиги” доирасида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиб, идорада ишловчи ёш ходимларнинг ота-оналари ва яқинлари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувларда ёш ходимларнинг ота-оналарига идораларда яратилган шарт-шароитлар яқиндан таништирилиб, фарзандларининг адлия органи ходими сифатидаги фаолиятида амал қилиши лозим бўлган юриш-туриш ва одоб-ахлоқ қоидалари тушунтириб ўтилди.

Келгусидаги ишларни ташкил этишда ота-оналардан ҳам тегишли таклиф ва тавсиялар олинди.


Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими