Янгиликлар
Раҳбарият ишончини оқлаш энг муҳим вазифа!
Янги кун, эзгу тилаклар намойиши. Кишининг бутун умри эзгу тилаклар билан йўлдош. Меҳнат қилган инсон, албатта камол топади, обрў-эътиборга эришади, эзгу-ишларга бош-қош бўлади.
Жумладан, жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов иштирокида Наманган вилоят адлия бошқармасида тайинлов маросими бўлиб ўтди.
Маросимда бошқарманинг барча таркибий бўлинмалари ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари ҳамда давлат нотариал идоралари нотариуслари иштирок этди. Унда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи этиб шу кунга қадар бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Сабиров Хайрулло Исмоилович тайинланганлиги эълон қилинди.
Тадбирда бошқарма фаҳрийлар кенгаши раиси О.Азимов Х.И.Сабировга машаққатли ва масъулиятли лавозимни бажаришда оқ фотиҳа берди, шунингдек, бир неча ходимлар сўзга чиқдилар ҳамда самимий тилаклар билдирилди.
Наманган вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими