Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Оқ йўл Сизга азиз Раҳбар!!!



Инсоннинг раҳбарлик маҳорати, жонкуяр ва ташаббускорлиги ишда соғлом муҳитни қарор топтиради. Айниқса, раҳбарнинг етакчилик қобилияти жамоанинг ютуқларида яққол намоён бўлади. Ҳар бир раҳбар ана шундай фидойи, янгиликка интилувчан, илғор фикрлайдиган, ходимларни муносиб рағбатлантириш ва тажрибаларини оммалаштириш каби ҳислатлари билангина қалбларда чуқур из қолдира олади.

Жумладан, жорий йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 1-ярим йилдаги фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ҳайъат мажлиси якунларига кўра, Наманган вилояти адлия бошқармаси тузулмасида ҳам бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Хусусан,

Нуриев Салохиддин Самадович – Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи;

Сабиров Хайрулло Исмоилович – Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи;

Юқоридаги тайинловлардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 16 июль куни Наманган вилоят адлия бошқармасида вилоятдаги бир қатор суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар ходимлари, ФҲДЁ бўлимлари мудирлари ҳамда бошқарманинг фахрийлар кенгаши раиси иштирокида кузатув маросими бўлиб ўтди.

Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимини бажарган Нуриев Салохиддин Самадовичга меҳмонлар ва ходимлар томонидан самимий тилаклар билдирилиб, келгусида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси раҳбари сифатидаги фаолиятларига муваффақиятлар тиланди.





Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими