Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Ўзбекистон Республикаси Констиутция – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати


1.jpgМустақил Ўзбекистон дадил ва шахдам қадамлар билан, жаҳон ҳамжамияти аъзоси бўлмиш мамлакатлар орасида ўзининг муносиб ўрнини топиб, илдамлаб бормоқда. Мамлакатимиз ўзлигини намоён этишга истиқлол ва ҳуррият шарофати билан эришмоқда. Ҳар бир давлатнинг давлат сифатида қайтарилмас ва ўзига хос хусусиятларини кўрсатувчи Асосий қомус – Конституцияси бўлади. Жамиятни умумбашарий ва миллий қадриятлар асосида ташкил этишда Конституциянинг аҳамияти беқиёсдир

Бош қонун ўз моҳият-эътибори билан ҳар қандай демократик жамиятнинг асосий белгиларидан биридир. Унда инсон, шахс ва жамиятнинг ҳуқуқий жиҳатлари, давлат ҳокимиятининг тузилиши ва унинг идоралари фаолиятини ташкил этишнинг асосий меъёрий қоидалари ифода этилади.1.jpg Бир сўз билан айтганда, Конституция – давлатнинг ўзига хос таништирув ҳужжати, юзи десак, муболаға бўлмайди. Ўзбекистон мустақил давлатчилигининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлиб Республика Конституцияси хизмат қилади. У инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқарувчи энг муҳим ҳужжат бўлиб, унда фуқароларнинг аҳиллиги, халқимизга хос одамийлик, умуминсоний қадриятларга ихлос каби энг яхши сифатлар ўз аксини топган.

Конституция ҳар бир инсон, фуқаронинг ҳуқуқий хулқ-атворини белгилаб беради. Уни билмай туриб, ҳуқуқий маданиятга эришиб бўлмайди. Шу маънода, Конституция ҳуқуқий маданият асоси, миллий қонунчилик негизи эканини, Конституцияга садоқат Ватанга ва ўз халқига садоқатни келтириб чиқаришини инобатга олиб, Асосий қонунни ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратгани айниқса диққатга сазовор. Чунки, аслида ҳам, Конституция – ҳуқуқий билимлар биносининг пойдевори эканлиги таъкидланди.

1.jpgЎзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И. Каримовнинг “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” деган мамлакатимизнинг сиёсий қурилиш дастурини амалда тўла тадбиқ этиш ва айни шундай ёндашув билан фуқароларимизга ўз ҳаёти ва бутун жамият ҳаётини бошқаришда ва ташкил этишда фаол иштирок этиш учун имконият яратишда қайси масалаларни биринчи галда ҳал этиш зарурлигини аниқ ва равшан белгилаб берди. Шу маънода, юртимизда кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш жараёни мустаҳкам ҳуқуқий асос ва конституциявийлик негизида амалга оширилмоқда. Қонунимиз бутун ҳуқуқ тизими, хусусан, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги шаклланишининг тамал тоши бўла олди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг энг муҳим хусусияти шундаки, унда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдидаги масъулияти қонуний мустаҳкамланган, яъни ҳар бир фуқаро манфаатларининг устуворлиги қонун билан таъминланган ва кафолатланган.

1.jpgБу Конституциянинг ҳуқуқ тизимидаги устуворлигининг ёрқин ифодасидир. Бинобарин, Конституция жамиятимизда халқ манфаатлари йўлида ислоҳотларни давом эттириш учун шарт-шароит яратишга қаратилган ҳуқуқий асосларни шакллантирди.

Тадбир сўнгида талаба-ёшлар, бугунги кунда қабул қилинаётган янги қонунларнинг асосий мақсади, мазмун-моҳияти, унинг негизи ҳисобланмиш Констиутцияга қанчалик мос ва ҳамоҳанг тарзда ишлаб чиқилаётгани, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ўсишига нечоғлик боғлиқ эканлиги юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олдилар.