Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдевори


Адлия вазирлигида қутлуғ сана - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.1.jpg

Адлия вазири М.Икрамов ўзининг табрик сўзида Бош қомусимизнинг мукаммаллиги, демократик тамойиллар ва миллий қадриятларни ўзида мужассам этгани, бир сўз билан айтганда ҳаётбаш кучини мамлакатимизда куни кеча бўлиб ўтган Президент сайлови янада яққол намоён этганини эътироф этди. Юксак сиёсий савия, ижтимоий фаоллик ва кўтаринги рухда, очиқ-ошкора ўтказилган мазкур сиёсий жараён бутун дунёга Ўзбекистондаги тинч-осойишта ҳаёт, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик, халқнинг бирдамлигини яна бир бор тасдиқлади.

Анжуманда қайд этилганидек, хар қандай давлатнинг обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Зеро, Ўзбекистонимиз босиб ўтган мустақил тараққиёт йўлини баҳолар эканмиз, ўтган давр мобайнида биз эришган, дунё жамоатчилиги тан олган катта ютуқ ва марралар Конституциямизнинг асосида қурилган, чуқур ва пухта ўйланган сиёсатнинг самараси десак, тўғри бўлади.

Мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар жараёни юртимизнинг барча жабҳаларини қамраб олди.

1.jpgЖамият ва давлат бошқарувини модернизациялаш ҳамда янгилаш, ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамиятини ривожлантиришда энг муҳим эътибор, аввало, инсон ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти таъкидлаганларидек, одамларимиз, уларнинг ижтимоий онги, ҳаётга муносабати тобора ўзгармоқда. Ватандошларимизнинг сиёсий етуклиги, юртимизда ва дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан дахлдорлик ҳисси ошиб бормоқда.

Конституциямизнинг демократик принциплар, миллий қадриятлар ва халқаро тамойилларга таянган ҳолда яратилгани учун ҳам юртимиз тинч ва турмушимиз фаровон.

Конституциянинг қоидалари мамлакатимизда ҳуқуқий давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган демократик ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ифодалаган ҳолда ривожлантириб борилмоқда.

Унинг асосида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жаҳонда Ўзбекистоннинг инсонпарвар сиёсатини намойиш этмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Конституция асосида халқимиз манфаатларига хизмат қилувчи қонунлар қабул қилишнинг “ўзбекона” тизими шаклланди, дейиш учун барча асослар мавжуд.

1.jpgКонституция асосида Ўзбекистонда аввало, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларимизнинг асоси бўлган, дунёда “ўзбек модели” деб ном олган бозор муносабатларига ўтишнинг беш асосий тамойили ишлаб чиқилди.

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишнинг моҳият жиҳатдан янги механизми яратилди. Бунда аниқ иқтисодий салоҳият, мавжуд имкониятлар ҳисобга олинди.

Тарихий қадриятларимиз асосида кичик бизнесни ривожлантириш, мамлакатимизнинг бугуни ҳамда эртасини белгиловчи муҳим масалалардан бири сифатида белгиланди.

Мамлакатимиз эришган ютуқларда Адлия органларининг ҳам қонун ижодкори сифатида муносиб ўрни бор, - дея сўзини давом эттирди вазир.

Албатта, ҳар қандай ишнинг самарасини салоҳиятли кадрлар белгилайди. Эришилган ютуқларда табиийки, тажрибали ходимларимизнинг хизмати катта.

Амалга оширилган ҳар бир эзгу иш эътибордан четда қолмайди. Ватан ва халқ учун қилинган меҳнат албатта ўз баҳосини олади.

1.jpgКонституция халқимизнинг қаддини хам, қадрини хам тиклади. Ёдингизда бўлса, мустақиллик байрамининг 25 йиллиги арафасида мукофотланган ходимларимиз сони 9 нафарни ташкил этди. Шундан, 2 нафар ходим “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” Фахрий унвони билан тақдирлангани бизнинг фаолиятимизга берилган мукофотдир.

Тадбирда тақдирланганларга юксак давлат мукофотлари тантанали равишда топширилди. Шунингдек мехнатда намуна кўрсатган бир гуруҳ ходимларга вазирликнинг “Фахрий ёрлиқлари” топширилди.

Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар камтарона мехнатларига кўрсатилган эътибордан бошлари кўкка етгани, масъулиятлари янада ортгани, қонун ижодкорлиги ва хуқуқни қўллаш соҳасида бундан кейин ҳам сидқидилдан меҳнат қилишларини эътироф этдилар.