Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

"Press-Club: Elections.uz-2016" нинг расмий очилиши


1.jpgЖорий йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.Икрамов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёртишга йўналтирилган “Press-Club:Elections.uz-2016”нинг расмий очилиши ҳамда “Сайловларнинг демократик ва ошкоралиги. Халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро ҳамкорлик” мавзусидаги 2-сессияда иштирок этди.

Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари, Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти экспертлари, халқаро кузатувчилар, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида ОАВ вакиллари томонидан қонун лойиҳалари, жумладан сайловга оид қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолияти, шунингдек мамлакатда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида бир қатор саволлар берилди.

Хусусан, адлия вазири М.Икрамов журналистларнинг саволларига жавоб беришда уларнинг диққатини қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш масалаларини тартибга солувчи қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мавжудлигига қаратди. Шу билан бир қаторда Адлия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Сўнгра вазир журналистлар эътиборини Адлия вазирлигининг жамиятни демократлаштириш ва унинг энг муҳим ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда алоҳида ўрин эгалловчи нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги ишларига қаратди.

Бу борада М.Икрамов бугунги кунда республикада 8700 га яқин ННТлар фаолият юритаётганлиги, уларнинг сони изчил ўсишига биринчи навбатда бу соҳадаги қонунчилик базасининг такомиллашиб бораётганлиги, уларни ташкил қилиш ва рўйхатга олишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари соддалаштирилгани сабаб бўлганини, таъкидлаб ўтди.

Сессия жараёнида вазир томонидан Адлия вазирлигининг фуқаролар ҳуқуқий саводхонлиги, жумладан сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ишлари ёритиб берилди.

1.jpgХусусан, вазир таъкидлашича, Адлия вазирлиги томонидан бошқа давлат органлари ва фуқаролик жамиятининг институтлари билан ҳамкорликда сайловга бағишланган 22 турдан ортиқ оммабоп брошюралар тайёрланган, кўплаб мақолалар чоп этилган, шунингдек ҳудудларда ҳуқуқий мавзуларга оид 100 мингдан ортиқ тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилган, шу жумладан икки ярим миллионга яқин аёллар иштирок этган 43 мингдан ортиқ тадбирлар ўтказилган. Шунингдек, вазирликнинг жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини самарали мувофиқлаштириш бўйича иши ҳам қайд этиб ўтилди.

Бундан ташқари, журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, вазир томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқи кафолатларини мустаҳкамлаш ва халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчилигимизга босқичма-босқич имплементация қилиш йўлидаги навбатдаги қадам бўлган Марказий сайлов комиссиясининг сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхатини яратиш бўйича Адлия вазирлигининг фаол иштироки ҳам айтиб ўтилди. Шунингдек, вазирлик томонидан ҳозирги кунда унинг яратилишига оид ҳуқуқий масалалар ўрганилаётганлиги алохида таъкидланди.