Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Констиутция ва ҳуқуқий маданият


Айни чоғда, мамлакатимизда нафақат Конституцияни ўрганиш, балки, умуман, ҳуқуқий билимлар сари сафарбарлик, яъни фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. 1.jpgЎзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов “Биз, энг аввало, ҳуқуқий асосни тайёрладик. Жамиятимизнинг асосий ақидалари, унинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий йўналишлари белгилаб берилганКонституциямиз ҳам ана шу асосга қурилган. Биз қонунчилик базасини барпо этиб, бутун давлат тузилмасини ўзгартирдик” дея таъкидлаган эдилар.

Дарҳақиқат, Биринчи Президентимизнинг порлоқ хотирасига бағишланган давра суҳбати айнан шундай сўзларни ёдга олиш билан бошланди. Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Наманган муҳандислик технология институтида “Конституция ва ҳуқуқий маданият” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбир вилоят Адлия бошқармаси, Адвокатлар палатси, ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда ўтказилиб, унда Конституциямизнинг яратилиш тарихи ва бугунги истиқболи доирасида ижобий фикрлар билдирилди.

Конституция ҳар бир инсон, фуқаронинг ҳуқуқий хулқ-атворини белгилаб беради. Уни билмай туриб, ҳуқуқий маданиятга эришиб бўлмайди. Шу маънода, Конституция ҳуқуқий маданият асоси, миллий қонунчилик негизи эканини, Конституцияга садоқат Ватанга ва ўз халқига садоқатни келтириб чиқаришини инобатга олиб, Асосий Қонунни ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратгани айниқса диққатга сазовор. Чунки, аслида ҳам, Конституция – ҳуқуқий билимлар биносининг пойдевори эканлиги таъкидланди.

1.jpgШунингдек, ҳуқуқий маданият – бу ҳуқуқий саводхонликдир. Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳуқуқий давлатнинг муҳим белгиси ҳисобланади. Бошқача айтганда, ҳуқуқий маданиятсиз ҳуқуқий давлат бўлмайди. Биринчи Президентимизнинг “Биздан озод ва обод Ватан қолсин” китобида: “Ҳуқуқий маданиятнинг юқори даражада бўлиши ҳуқуқий давлатнинг ўзига хос хусусиятидир. Бозор иқтисодиётини шакллантириш шароитида ҳуқуқий маданиятни ошириш муҳим иш ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳуқуқий маданият савияси қабул қилинган қонунлар сони билан эмас, балки ушбу қонунларнинг барча даражаларда ижро этилиши билан белгиланади. Ушбу муҳим ишда одамларда қонунларга ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан чуқур ҳурмат ҳиссини тарбиялаш алоҳида аҳамиятга эгадир. Зеро, ҳуқуқий нормалар одамлар онгига сингган ва улар орқали амал қилган тақдирдагина яшайди ва рўёбга чиқади” дея давра суҳбати иштирокчилари муносабат билдирдилар.

Тадбир сўнгида талаба-ёшлар, бугунги кунда қабул қилинаётган янги қонунларнинг асосий мақсади, мазмун-моҳияти, унинг негизи ҳисобланмиш Констиутцияга қанчалик мос ва ҳамоҳанг тарзда ишлаб чиқилаётгани, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ўсишига нечоғлик боғлиқ эканлиги юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олдилар.