Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Давлат, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиб турувчи олий даражадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат


1.jpgЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” канали билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан “Конституция – давлат, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиб турувчи олий даражадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат” мавзусида семинар ўтказилди.

Мазкур тадбирда адлия органлари вакиллари, Марказ профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

1.jpgСеминар иштирокчилари томонидан таъкидланганидек, Конституция ўз мазмун-моҳиятига кўра халқимиз тафаккурининг маҳсули бўлиб, у давлатни давлат, миллатни миллат сифатида танитадиган Асосий қонундир. Унинг барча моддалари дунёда умумэътироф этилган тамойиллар, халқаро ҳуқуқ нормалари умуминсоний тамойиллар мазмуни билан суғорилган.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги самарали ислоҳотлар қаторида фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш, улар фаолиятини ривожлантириш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат ва жамият бошқарувидаги иштироки ҳамда мамлакат тараққиётига қўшаётган ҳиссасини кучайтиришга имкон яратди.

1.jpgЎзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантириш яқин келажакда амалга ошириладиган стратегик дастурларни ишлаб чиқишни шарт қилиб қўяди. Жамият ҳаëтининг барча жабҳаларини демократлаштириш сари қаратилган стратегиямиз изчил, яқин, ўрта ва узоқ муддатли аниқ вазифаларни ҳал қилишга йўналтирилган.

Фуқаролик жамияти ҳуқуқ устувор бўлган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ таъминланган, фикрлар хилма хиллиги асосида ривожланадиган, давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг эркин иштироки таъминланган, иқтисодий асосини хусусий мулк ташкил этадиган эркин фуқаролар макони экан, айнан бундай омилларнинг шаклланиши учун асос бўлган қоидалар Конституциямизда ўз ифодасини топган.

1.jpgАсосий қонунимиздаги мантиқий тизимлаштирилган ҳуқуқий нормалар моҳиятан фуқаролик жамиятининг мазмуни ва асосий тамойилларини, жамоат бирлашмалари ва улар фаолиятининг кафолатларини, ҳақиқий демократик жамиятнинг сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий ва маънавий асосларини ҳуқуқий тартибга солишга йўналтирилган.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси фуқаролик жамиятининг қарор топишини хусусий мулкнинг қатъий мавқега эга бўлиши билан боғлайди. Шу асосда ҳозирги пайтда жамиятда хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш борасида кенг кўламда ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – мустақил давлатимизнинг асосий қонуни сифатида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, демократик ислоҳотлар ва янгиланишларга мустаҳкам ҳуқуқий замин сифатида хизмат қилаётгани, мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати омили сифати номоён бўлаётганлиги тўғрисида юритилди.