Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Сайлов жараёни тенглик ва ошкоралик муҳитида ўтмоқда


Барчамизга маълумки, бугун мамлакатимиз муҳим сиёсий жараён арафасида турибди. Шу маънода, 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини Ватанимиз тарихида ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа десак муболаға бўлмайди. 1.jpgЧунки, мамлакатимизда Президент – давлат бошлиғи мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатини асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, Конституция ва қонунларга қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, давлат мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этишга, давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритиши ва ҳамкорлик қилишига масъул шахс ҳисобланади. Шунинг учун ҳам сайлов жараёнларининг халқчил, қонуний, адолатли ўтиши баробарида барчамиздан муносиб номзодни ташлаш ва овоз беришда юксак масъулият талаб этилмоқда.

Шу мақсадда жорий йилнинг 22 ноябрь куни вилоят ҳокимлиги, вилоят Адлия бошқармаси, ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорликда “Сайлов жараёнини тенглик ва ошкоралик муҳитида ташкил қилайлик” шиори остида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида сиёсий партиялар раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа бир қатор мутасадди идоралар ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда юртимизда яшаётган, 18 ёшга тўлган барча фуқаролар ўз ҳоҳиш-иродалари билан сайловда иштирок этиб, ўзлари муносиб деб билан номзодага овоз беришлари жуда катта аҳамият касб эиши, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксак даражада бўлиши, сиёсий ҳуқуқларини анлаб етиши, мамлакатмизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига бефарқ муносабатда бўлмаслиги ҳар жиҳатдан сизу бизга боғлиқ эканлиги сайловга тайёргарлик ишлари барча норма ва стандартларга мувофиқ ташкил этилганлиги, сайлов участкалари зарур техника воситалари билан жиҳозланганлиги, Марказий сайлов комиссияси ходимлари, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари фаолияти самарали йўлга қўйилганлиги таъкидланди.

1.jpgШунингдек, вилоятдаги мавжуд 690 та участка сайлов комиссияларида ва ундаги 10 255 нафар аъзоларнинг тайёргарлик даражаси Адлия бошқармаси ходимлари томонидан савол-жавоб шаклида ўрганилиб, уларнинг сайлов жараёни билан боғлиқ билимларини ошириш ва синовдан ўтказиш мақсадида ўқув-машғулотлари ташкил этилганлиги ҳамда ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилганлиги масалалари ҳам тилга олинди.

Давра суҳбати давомида участка сайлов комиссиялари раислари ва аъзоларининг ҳуқуқий билимларини мунтазам равишда текшириб бориш ҳамда график асосида янада ошириб бориш, ҳуқуқий билимлари етарли бўлмаган ходимларни вазифаларидан четлатиш бўйича округ сайлов комиссиясига таклифлар киритиб бориш амалиёти йўлга қўйилганлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида ҳар бир идора вакиллари ўзлари томонидан сайлов жараёнида олиб бораётган ишларни таҳлили билан йиғилганларга ахборот бердилар. Сайлов кампанияси тенглик ва соғлом рақобат муҳитида ўтмоқда. Бўлажак сайловда Ўзбекистон халқи масъулият билан ёндашишини, Ватан тақдири ва келажаги учун бефарқ эмаслигини намойиш этиши лозимлиги фахр билан тилга олинди.