Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг тўртинчи Йиғилиши тўғрисида ахборот


2016 йилнинг 28 октябрь куни Олма-ота шаҳрида Қозоғистон Республикаси адлия вазири М.Бекетаев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди. 1.jpg

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.Икрамов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этди.

Анжуманда шунингдек Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикасининг адлия вазирлари, шу билан бирга кузатувчи давлатлар - Афғонистон Ислом Республикаси, Беларус Республикаси адлия вазирлари, ШҲТ бош котибининг ўринбосари ҳамда Эрон Ислом Республикаси ва Мўғилистондан вакиллар иштирок этдилар.

1.jpgШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг ҳар йили ўтказиладиган учрашуви ушбу тузилманинг асосий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларнинг ҳар томонлама пухта ўйланган ечимини топишга бўлган эҳтиёжини қондиришга имкон беради.

ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирлари йиғилишининг якуни бўйича қонун ижодкорлигини прогноз қилиш ва режалаштириш, юридик хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий тарғиботни ташкил этиш ва жамиятнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатларини аҳоли ва ижрочиларга етказиш, суд экспертизаси бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, шунингдек фуқароларнинг кенг қатламлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳамда манфаатдор ташкилотларни ўз давлатлари қонунчилигининг ахборот базасига Ташкилотнинг сайти орқали кириш юзасидан ўзаро тажриба алмашиш бўйича қарорлар қабул қилинди.