Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Суд департаментининг фаолияти,тизимда замонавий ахборот-технологияларининг тадбиқ қилиниши ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифалар


Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. 1.jpgВазирлик ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаментида ўтказилган тадбир “Суд департаментининг фаолияти, тизимда замонавий ахборот-технологияларининг тадбиқ қилиниши ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифалар” мавзусига бағишланди.

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида ўтказилаётган ислоҳотларда ҳокимиятнинг учинчи тармоғи бўлмиш судлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни кучайтириш, одил судловни таъминлашдир. Бу жараёнда судлар томонидан қабул қилинган ҳужжатларнинг ўз вақтида, сўзсиз ижро этилиши жуда муҳим.

Журналистлар учун тақдим этилган ахборотда таъкидлаганидек, республикамизда босқичма-босқич амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида суд қарорларини мажбурий ижро этиш тизими, шу жумладан, 2001 йилда Адлия вазирлиги ҳузурида ташкил этилган махсус ваколатли орган - Суд департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш масаласи ҳам кун тартибидан алоҳида ўрин эгаллаб келмоқда.

Соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг қабул қилиниши бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқди. Бу йўналишда амалга оширилган ташкилий-хуқуқий тадбирлар натижасида, Суд департаменти томонидан суд қарорларини мажбурий ижро этиш ишлари самарадорлигини ошириш, судларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш, суд биноларини қуриш, капитал таъмирлашда бир қатор ижобий натижаларга эришилди.

1.jpgМамлакатимиз биринчи Президентининг тизимни янада такомиллаштиришга йўналтирилган 2006-2007 ва 2012 йиллардаги Қарорлари суд ижрочиларининг фаолиятини тубдан яхшилаш ва ижро самарадорлигини янада оширишга замин яратди.Уларда белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилган, хусусан Суд департаменти тизимини тартибга солувчи қонуности ва 30 га яқин идоравий ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг "Ижро иши юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни тасдиқланди ва 2009 йил 15 январдан кучга кирди. Ушбу Қонунни тайёрлаш жараёнида ижро соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва халқаро тажриба ўрганилди. Шундан келиб чиққан ҳолда амалдаги бир қатор қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Уларга асосан тизимда янги йўналиш- суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими, суриштирув секторлари ҳамда суд ижрочиларининг фаолиятида компьютер, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни таъминлаш мақсадида, ахборот таъминоти ва мол-мулкни қидирув бўлими, секторлари ташкил этилди. Ушбу ислоҳотлар натижасида соҳада сезиларли ижобий кўрсаткичларга эришилмоқда.

Шу ўринда тадбир қатнашчиларининг эътиборига бир неча далил ва рақамлар ҳавола этилди. Жумладан, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг иш юритувида 3 млн. 305 мингта ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 1 млн. 810 мингта ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик ундирилди.

1.jpgБу эса, жами ижроси амалда ундирилган ижро ҳужжатлари сонининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112,3 мингтага ошганлигини кўрсатмоқда.

Давлат фойдасига қарийб 1,1 млн. та ижро ҳужжатининг, шу жумладан давлат бюджетига 60 мингдан ортиқ солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланди.

Суд идоралари ва Суд ижрочилари бўлимларининг биноларини қуриш, капитал таъмирлаш ва уларни моддий -техник жиҳатидан жиҳозлаш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2016 йил давомида умумий юрисдикция судларига 10 та янги бино қурилди. 14 та мавжуд бинолар капитал таъмирланиб фойдаланишга топширилди. Суд департаменти тизими учун 10 та янги бино барпо этилиб, 4 та мавжуд бинолар капитал таъмирланди. Ушбу объектлар учун Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси томонидан 23 млрд. 462,4 млн. сўм маблағ ажратилди.

Адлия органлари фаолиятига замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш доирасида судлар ва бошқа органлар томонидан берилган ижро ҳужжатларининг ижросини ўз вақтида таъминлашга қаратилган ўзаро электрон, ахборот-коммуникация ҳамкорликни амалга ошириш, суд ижрочиларига қонун ҳужжатлари билан юклатилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажарилиши устидан назорат қилиш ҳамда тизимли мониторингини амалга оширишни ташкил этиш мақсадида “E-ijro” электрон дастури ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунга келиб дастурда 5 млн.дан ортиқ ижро ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилган.

1.jpgСуд департаменти ва Марказий банк ўртасида электрон маълумот алмашинувини ташкил этилиб, у орқали қарздорларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларини электрон сўровнома юбориш орқали аниқлаш имкони яратилди.Қарздорларнинг мол-мулкини қидиришда Ергеодезкадастр давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси билан тўлақонли автоматлаштирилган электрон маълумот алмашинуви йўлга қўйилди.

Суд департаментининг расмий веб-сайти орқали четга чиқиши вақтинча чекланганганлиги ёки йўқлиги хақида фуқаролар маълумот олишлари мумкин. Бундан ташқари, расмий веб-сайт орқали бир қанча интерактив хизматлардан фойдаланиш мумкин. Масалан, раҳбарият қабул кунлари ва ишонч телефонлари, Суд департаментига электрон мурожаат юбориш имконияти, сотувга чиқарилган кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари ҳақидаги маълумот, хатланган мол-мулкларни сотувчи савдо ташкилотлари ҳақидаги маълумот, тизимда бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумот, Суд департаменти фаолиятига боғлиқ янгиликлар, видеолавҳалардан хабардор бўлиш мумкин.Тизимга замонавий электрон ахборот воситаларини татбиқ қилиш жадал суратларда давом эттирилмоқда.

Матбуот анжуманида журналистларга мазкур Фармон ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан тасдиқланган Дастурнинг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш, Суд департаменти фаолияти самарадорлигини янада ошириш, унинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, суд ижрочилари меҳнатини моддий рағбатлантиришни янада мукаммал тизимини шакллантиришдаги аҳамияти хусусида батафсил маълумот берилди.

Шу билан бирга, оммавий-ахборот воситалари вакиллари ижро йўналиши, уни амалга ошириш механизми, ундирувлардаги муҳим жиҳатлар ҳақида,шунингдек ўзларини қизиқтирган саволларига департамент мутахассисларидан атрофлича жавоб олдилар.