Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Хотин-қизларнинг сайловдаги иштироки


Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Наманган қурилиш ва дизайн коллежида хотин-қизларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги иштирокига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

1.jpgНаманган вилоят адлия бошқармаси ва ХДП билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, 6-Наманган вилояти округ сайлов комиссияси аъзолари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими вакиллари, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу сиёсий жараённи тенглик, ошкоралик ва адолат тамойиллари асосида ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Биринчи Президентимиз раҳнамолигида ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларини тубдан модернизация қилиш борасида амалга оширилган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Мустақиллик йилларида фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши, сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланиши борасида демократик талабларга мос миллий сайлов тизими яратилгани алоҳида эътироф этилди.

1.jpg– Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 80 дан ортиқ қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши, Асосий қонунимизнинг 46-моддасида аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқли экани белгилаб қўйилгани атрофлича муҳокама қилиниб, республикамизда умумий сайловчиларнинг 51 % ни аёллар ташкил этиши ва бошқа таҳлилларга тўхталиб ўтилди.

Учрашувда “Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларда хотин-қизлар қўмиталари, уларнинг бошланғич ташкилотлари ва фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар билан ишлаш комиссияларининг ўрни”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти”, “Округ ва участка сайлов комиссиялари фаолиятида хотин-қизларнинг иштироки” каби мавзуларда маърузалар тингланди.