Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Идоравий қонун ижодкорлиги


Қонун ижодкорлиги доимий изланишли жараёнлардан бири саналади. Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида идоравий қонун ижодкорлиги соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида журналистларга атрофлича маълумот берилди.DSC03887.JPG

Анжуманда қайд этилганидек, идоравий меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш ваколатига эга бўлган субъектлар доираси ниҳоятда кенг ва хилма-хилдир ҳамда идоравий ҳужжатлар қонун ҳужжатлари нормаларини бевосита қўллаш билан боғлиқ қоидаларни ўзида намоён этади. Шу сабабли, улардаги нормаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг мақсадлари ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникасига мувофиқлигини текшириш, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идораларнинг мазкур ҳужжатларни қабул қилиш, эълон қилиш, манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибини бажариш бўйича ишларини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштиришни талаб этади. Бу вазифа Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги зиммасига юклатилган.

Ҳукумат қарори асосида Адлия вазирлигига вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш уни қўллаш бўйича ишини назорат қилиш, тегишли идораларга ўн кун муддатда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш ёки давлат рўйхатидан ўтмаган ҳужжатларни бекор қилиш, шунингдек, айбдор мансабдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш ҳуқуқи берилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомда Адлия вазирлигининг идоравий қонун ижодкорлиги соҳасидаги асосий вазифалари янада такомиллаштирилди.

Мутахассислар янги таҳрирда қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг қонун ижодкорлиги соҳасида масъулиятини оширишда муҳим аҳамият касб этиши хусусида атрофлича сўз юритдилар. Хусусан, мазкур Қонунда мансабдор шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини амалга киритганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланганлиги қайд этилди.

Адлия вазирлигининг яна бир муҳим вазифаси идораларнинг қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятига услубий кўмак бериш ҳисобланади. Шу сабабли, Адлия вазирлиги томонидан Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари қабул қилиниб давлат рўйхатидан ўтказилган.DSC03896.JPG

Мазкур Қоидаларда вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича ваколатлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг шакли ва амал қилиш муддати, лойиҳаларни тайёрлашни ташкил этиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш, уни расмийлаштириш, келишиш, қабул қилиш, ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш, ҳужжатларнинг кучга кириши, ҳужжатга расмий шарҳ бериш, уни амал қилишини тўхтатиб туриш, уларни эълон қилиш ва барча манфаатдор шахслар эътиборига етказишга оид қоидалар белгилаб берилган.

Матбуот анжуманида айрим вазирлик ва идораларнинг идоравий қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятида учраётган хато ва камчиликлар ҳақида ҳам сўз юритилди. Таъкидланганидек, идоравий меъёрий ҳужжатлар қонун ҳужжатларига зид ёки уларда белгиланганидан бошқача қоидаларни ўз ичига олмаслиги лозимлиги белгиланган бўлса-да, айрим вазирлик ва идоралар фаолиятида бу қоидага ўз вақтида амал қилинмаяпти. Адлия вазирлигига тақдим этилган айрим лойиҳаларда қонун ҳужжатлари нормаларига зид қоидаларнинг мавжудлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш қоидаларига амал қилинмаслиги натижасида бундай ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилмоқда. Бу каби камчиликларни олдини олишда вазирлик ва идораларда юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш лозимлиги қайд этилди.

Анжуманда шунингдек, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қўллашда субъективликнинг олдини олиш, қонунчилик техникаси, ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш услуби, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби ҳақида журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.