Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ ФАОЛИЯТИДА ҚОНУНИЙЛИК


Адлия вазирлигининг Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси Наманган вилояти ҳудудий бўлими томонидан “Давлат бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари ҳуқуқни қўллаш фаолиятининг долзарб масалалари” мавзусида семинар ўтказилди.IMG_5051.JPG

Давлат бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари ҳуқуқни қўллаш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган ушбу семинарга вилоят ҳокимлиги, адлия, ички ишлар, солиқ, божхона бошқармалари ҳамда вилоятимиздаги тегишли давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳудудий тузилмаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этдилар.

Мамлакатимизнинг мустақил тараққиёти даврида муҳтарам Юртбошимиз раҳбарлигида жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини демократлаштириш ва эркинлаштириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси барча соҳалар сингари суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлаб берди. Концепцияда белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан муҳим қонун ҳужжатлари қабул қилинмоқда.

Семинарда таъкидланганидек, Президентимизнинг 2011 йил 17 июнда “Давлат органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш соҳасида адлия органларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идораларининг ҳуқуқни қўллаш фаолияти устидан тизимли мониторинг ва назорат олиб боришнинг янги механизмлари ўрнатилиб, ушбу қарорга асосан, Адлия вазирлиги тизимида Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси ташкил этилиб, у фаолиятини қуйидаги асосий йўналишларда олиб бормоқдаIMG_5070.JPG

Қарорга мувофиқ, Адлия вазирлигининг Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси ва жойларда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди.

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идораларининг ҳуқуқни қўллаш фаолияти устидан тизимли мониторинг ва назорат олиб боришнинг янги механизмлари ишлаб чиқилди.

Ҳозирги кунда Бош бошқарманинг Наманган вилояти ҳудудий бўлими томонидан давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонунийликни таъминлаш юзасидан аниқ чоралар кўрилмоқда.

Ҳудудий бўлим томонидан мазкур қонун бузилишларини бартараф этиш билан бирга, энг аввало уларни келтириб чиқараётган сабабларни олдини олишга эътибор қаратилмоқда.

Семинарда давлат органлари фаолиятидаги мавжуд тизимли муаммо ва камчиликлар, уларни олдини олиш ва бу борада амалиёт ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар чуқур муҳокама қилинди.

Семинар иштирокчилари Адлия вазирлиги тизимида ташкил этилган янги тузилманинг фаолияти нафақат адлия органлари ролини янада оширишга, шу билан бирга ҳаётимизнинг барча жабҳаларида қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, барча давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётида қонунийликнинг сўзсиз таъминланишига хизмат қилиши ҳақида якдил фикр билдирдилар.