Янгиликлар
Ижро интизомини мустаҳкамлаш меҳнат унумдорлигининг асоси
Семинарда Адлия органлари ва муассасалари томонидан мазкур йўналишда амалга оширилган ишларнинг таҳлили, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ижроси, Адлия идораларида ижро интизомини мустаҳкамлаш, ижро интизоми аҳволи мониторинги бўйича тақдим этилган ҳисоботларни тўғри юритишни ташкил этиш, ижро интизомини ўз вақтида ва тизимли мониторинг ва назорат қилиб бориш, келгусида хато ва камчиликларга йўл қўймаслик масалалари юзасидан келишиб олинди.
Шу билан бир қаторда, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб боришда эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатларни янада кенгроқ тушуниб олишимизга ёрдам берди.
Адлия вазирлигининг 2016 йил 1-ярим йиллиги якуни бўйича 22 июлда ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш қарори ижросини таъминлаш ҳамда тизимда ижро интизоми масаласида йўл қўйиб келинаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик мақсадида ташкил этилган ушбу семинарда бошқарма ходимлари билан бир қаторда вилоят суд департаментининг масъул раҳбарлари ва ходимлари ҳам иштирок этдилар.
Адлия органлари ва муассасалари томонидан мазкур йўналишда амалга оширилган ишларнинг таҳлили, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ижроси, Адлия идораларида ижро интизомини мустаҳкамлаш, ижро интизоми аҳволи мониторинги бўйича тақдим этилган ҳисоботларни тўғри юритишни ташкил этиш, ижро интизомини ўз вақтида ва тизимли мониторинг ва назорат қилиб бориш, келгусида хато ва камчиликларга йўл қўймаслик масалалари юзасидан амалий мисоллар асосида ва кўргазмали слайдлар ёрдамида тушунтириб ўтилди.
Семинар якунида иштирокчи ходимлар амалиётда учраб тураётган айрим муаммолар, жумладан ижро интизоми билан боғлиқ бўлган масалалар, ҳисоботларни юритилишидаги мавжуд муаммолар юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олиб, мутахассис фикрини эшитдилар.