Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

“Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди


1.jpg

Бугунги кунда жаҳон миқёсидаги глобаллашув, ахборот-коммуникация технологиялари даври, қолаверса, ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган, тобора кучайиб бораётган талабларни хисобга олмаслик мумкин эмас. Бундай жараёнлар шиддати юристлар, журналистлар, қолаверса илмий изланувчилардан юксак билим ва тажриба, профессионал маҳоратни тақозо қилади.

Ана шу нуқтаи назардан Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Энг яхши мақолалар” танлови ўтказилди.

1.jpg
Унда адлия органлари ва муассасаларининг ходимлари мустақилликнинг мазмун-моҳияти, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган, жорий йилнинг 1 январидан 1 августигача матбуотда эълон қилинган 100 дан ортиқ мақолалари билан қатнашдилар.

Танловга тақдим этилган материаллар экспертлар гуруҳи ва танлов комиссияси томонидан атрофлича ўрганилди. Ғолибларни аниқлашда комиссия аъзолари холислик, адолатлилик, очиқлик тамойилларига таяндилар.

1.jpg
1-ўрин ТДЮУ ўқитувчиси Рахмон Қўчқоровга, 2-ўрин Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Хусан Турсуновга, 3-ўрин эса Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ходими Абилкасим Отаулиев ва Адлия вазирлиги масъул ходими Акбар Мусаевларга насиб этди. Уларга Адлия вазирлигининг тегишлича биринчи, иккинчи ва учинчи даражали дипломлари ҳамда эсдалик совғалари Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан вазирликда ўтказилган байрам тадбирида тантанали равишда топширилди.

1.jpg

Танлов комиссиясининг тегишли қарорига биноан жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш борасида самарали фаолият кўрсатаётган ва танловда фаол иштирок этган яна бир гуруҳ ходимларга Адлия вазирлигининг ташаккурномаси билдирилди.

Бундай тадбирлар адлия органлари ва муассасалари зиммасидаги хуқуқий маърифат ва тарғиботга оид фаолиятни янада кучайтириш, ходимларнинг бу йўналишдаги ишлари самарадорлигини ошириш, изланишларини рағбатлантиришга хизмат қилади.