Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

МУСТАҚИЛЛИК МУБОРАК БЎЛСИН!


1.jpg

Шу кунларда юртимиз, мустақиллик тантана қилган улуғ байрамнинг 25 йиллигини кенг нишонлаш арафасида турибди.

Жорий йилда ушбу байрам бутун мамлакатимиз бўйлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя асосида нишонланмоқда.

Албатта, истиқлол байрамининг бу шиор остида нишонланишида чуқур маъно ва мазмун бор. Негаки, миллатимиз, халқимизнинг тарихи беқиёс, Ўзбекистон деб аталмиш муқаддас Ватанимизнинг келажаги буюк! Шундай экан, бу муқаддас юртимизда инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ҳамда эркинлиги энг олий қадрият сифатида эъзозланиши, ҳаётимиздаги барча янгиланиш ва ўзгаришлар, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, авваломбор, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганлигининг яна бир амалий ифодасидир.

Адлия органлари ва муассасалари жамоаси Сизни ва яқинларингизни истиқлолимизнинг қутлуғ тўйи билан самимий муборакбод этади. Барчангизга сиҳат - саломатлик, куч–қувват ва омад, хонадонларингизга файзу – барака, фаровонлик тилайди.

Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!