Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 25 ЙИЛЛИГИГА!


1.jpgШу кунларда юртимиз, мустақилликнинг 25 йиллик қутлуғ тўйини катта шодиёна билан қарши олмоқда.

Жорий йилда ушбу байрам бутун мамлакатимиз бўйлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя асосида нишонланмоқда. Албатта, истиқлол байрамининг бу ном остида нишонланишида чуқур маъно ва мазмун бор. Негаки, миллатимиз, халқимизнинг тарихи беқиёс, Ўзбекистон деб аталмиш муқаддас Ватанимизнинг келажаги буюк! Шундай экан, бу муқаддас юртимизда инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ҳамда эркинлиги энг олий қадрият сифатида эъзозланиши, ҳаётимиздаги барча янгиланиш ва ўзгаришлар, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганлигининг яна бир амалий ифодасидир.

1.jpgЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳам мамлакатимиз Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Адлия вазири М.Икрамов, мустақиллигимизнинг ўтган йигирма беш йили давомида халқимиз Юртбошимиз раҳбарлигида жамият ҳаётининг барча жабҳаларида улкан муваффақиятларга эришгани, мустақиллик шарофати билан мамлакатимизнинг улкан салоҳияти, кенг имкониятларини бутун дунё эътироф этаётганлигини таъкидлади.

Тадбирда юртимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳот ва янгиланишларда адлия органлари ҳамда муассасалари ходимларининг ҳам алоҳида ўрни борлиги таъкидланди.

1.jpgЭришилган ютуқлардан фахрланиш фуқароларимизда келажакка масъулият билан бирга, Ватан тақдирига дахлдорлик, уни асраб - авайлаш туйғусини ҳам шакллантирмоқда. Бу эса, барчамизни муқаддас Ватанимизнинг фаровонлиги, тинчлиги ва осойишталиги ҳамда ҳар томонлама юксалиши йўлида самарали фаолият кўрсатишга ундайди.

Тадбирда мамлакатимиз Президентининг Мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан, адлия органлари тизимида самарали меҳнати ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки учун 9 нафар адлия органлари ва муассасалари ходимларининг юксак давлат мукофотлари билан тақдирланганликлари ҳақидаги Фармони ўқиб эшиттирилди.

1.jpgШунингдек, тизимда фидоийлик ҳамда алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ адлия органлари ва муассасалари ходимлари ҳам тақдирландилар.

Сўзга чиққанлар, қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида бор салоҳият, мавжуд имконият, билим ва иқтидорларини тўлиқ сафарбар этишларини таъкидладилар.

Истиқлол йилларида эришилган ютуқлардан фахрланиш фуқароларимизда келажакка масъулият билан бирга, Ватан тақдирига дахлдорлик, уни асраб-авайлаш туйғусини ҳам шакллантирмоқда. Ватан тақдири-менинг тақдирим. Менинг тақдирим эса Ватанникидир, деб яшамоқ эртамиз хотиржамлиги, юртимиз фаравонлигига хизмат қилиши қайд этилди.