Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Мустақилликнинг юксак марраларини қадрлайлик


1.jpgНаманган шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан шу мавзуда учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда, Наманган шаҳар ҳокимлигининг Хотин-қизлар кенгаши, “Нуроний” жамғармасининг Наманган шаҳар бўлинмаси, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг Наманган шаҳар бўлинмаси ходимлари иштирок этдилар.

Бугун мустақил Ватанимиз ўзининг йигирма беш ёшини қарши олмоқда. Шу навқирон ёшида, қисқа муддатда қўлга киритилган ўлкан ютуқлар, бугунги кунда дунёнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳолати тобора ўзгариб тургани, турли хил минтақаларда қонли тўқнашувлар булаётгани, тўхтовсиз низолар юз бераётгани ҳар қандай инсонни ҳайратга солади.

Президентимиз томонидан 2016 йил 2 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида алоҳида ишлаб чиқилган дастур асосида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўтказилаётган тадбирларда мустақиллигимиз осонлик билан қўлга киритилмаганлиги, бу йўлдаги машаққатлар, эришилган оламшумул муваффақиятлар тўғрисида сўз юритилаётганлиги, тинчлик ва осойишталигимизни сақлаш, ҳамиша огоҳ бўлиб яшаш, ҳушёрликни қўлдан бермаслиг уқтириб борилаётганлиги ҳақида сўз борди.

Инсон манфаатлари устувор бўлган жамиятимиз тараққиёти беш тамойил асосида изчил ислоҳотлар туфайли беқиёс марраларга юз тутди, ўзгаларнинг ҳавасини келтирадиган даражада камолотга эришди. Энг муҳими юртимизда, тинчлик ва осойишталик ҳукмрон, ҳар жабҳада бунёдкорлик, яратиш, яшнатиш, ободлик завқи. Бу эса мустақиллик бизга берган улуғ неъмат, имконият, тақдир ва толеимиз чороғонлигидан нишона эканлиги таъкидланди.

1.jpgБугун Ватанимизнинг қайси гўшасига бормайлик, бир-биридан муҳташам таълим масканларига кўзимиз тушади, у ердаги қулай шароитларни кўриб, беихтиёр қувонамиз. Бундай кенг кўламли ислоҳотлар қизғин давом этиб, ўзгаришлар нафақат юртдошларимиз, балки ҳорижлик мутахассис ва экспертлар томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Буларнинг барчаси Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ёрқин натижасидир.

Юртбошимиз “Бугунги кунда катта умид, орзу-мақсадлар билан, Ватаним тараққиётига ҳисса қўшаман, деб белини маҳкам бойлаб майдонга чиқаётган, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарни пухта эгалайдиган, мустақилликни қадрига етадиган, Ватан учун жонини берадиган ёшларни тарбиялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш барчамизнинг бурчимизга айланиши керак” дея таъкидлаган фикрларини мутахассислар томонидан ёш оила қурувчиларга еткзилди.