Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Долзарб мавзуда мулоқот


1.jpgНаманган вилоят адлия бошқармасида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ҳамда қабул қилинаётган қарорлар учун масъулиятни оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида, Наманган вилоят прокуратураси, ҳокимликлар ахборот хизматлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлими, юридик журналлар таҳририятлари вакиллари ва бошқа оммавий ахборот воситаларнинг вакиллари, давлат бошқарув органлари, ҳўжалик юритувчи субъектлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ходимлари иштирок этдилар.

Наманган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ў.Эгашев кириш сўзи билан очиб, Президентимиз ташаббуслари билан, “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”га асосан, 2014 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигини, ушбу Қонуннинг асосий вазифалари этибжисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш тартибини белгилашдан иборатлиги қайд этилганлигини таъкидлади.

Ҳозирги кунда бу қонунлар ва қонун ости ҳужжатларнинг барчаси фуқаролик жамиятини ҳуқуқий пойдевори бўлиб, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, том маънода фуқароларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган тизимни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

1.jpgДавра суҳбати вилоятдаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ҳамда қабул қилинаётган қарорлар учун масъулиятни ошириш масалаларига бағишланди.

Тадбир давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш, агар мазкур ахборот қонунларда белгиланган тартибда давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар жумласига киритилган бўлса, чеклаб қўйилиши мумкинлиги йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди.

Тадбир давомида шунингдек, “Фуқаролик жамияти”, “Ҳуқуқ ва бурч”, “Адвокат”, “Қалқон” журналлари ҳамда “Адолат” нашриёти вакилларининг қисқа тақдимотлари бўлиб ўтди.