Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Таҳлилий ва танқидий руҳда


1.jpgЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси масъул ходимлари вилоят адлия бошқармасига ташриф буюриб, тизимда фаолият олиб бораётган ФҲДЁ бўлими мудиралари билан давра сухбатиўтказдилар.

Давра суҳбати фуқаролик ҳолати далолатномалари органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига доир масалалар муҳокамасига бағишланди. Бу борада туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари томонидан олиб борилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Жумладан, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик, ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд этишга доир масалалар, шунингдек, далолатнома ёзувларини тиклаш, уларни ўзгартириш, тўлдириш, тузатишга доир бўлган барча ҳаракатлар ва ушбу ҳарактларни олиб боришдаги айрим муаммолар муҳокама қилинди.

Бошқарма бошлиғи Д.Якубова ҳар бир амалга оширилаётган ишда аввало фуқароларга касб этикаси доирасида хушмуомалалик билан муносабатда бўлишни, ҳужжатлар билан ишлашда синчковлик ва қонуний талаблар асосида харакатланишни, энг асосийси фуқароларнинг оворгарчилик ва куттириб қўйишлик ҳолатларига барҳам бериш вақти келганлигини алоҳида таъкидлади.

Ушбу соҳа фаолияти тахлил қилинганда деярли барча вилоятларда бир хилдаги ёки бир турдаги камчиликлар аниқланаётганлиги, бундай бўлишига энг аввало адлия идораларнинг соҳа раҳбарлари ва бўлим бошлиқларига назоратни кучайтириш, ҳамкорликда ишлаш, ҳар бир муносабатларни ҳужжатлар асосида олиб бориш лозимлиги юзасидан тавсиялар берилди.

1.jpgБундан ташқари, ёлғиз оналардан туғилган болаларни қайд этиш, оталикни белгилаш масалалари ҳали ҳанузгача долзарб эканлиги, жумладан, бу борада жойларда ИИБлари ҳамда тиббиёт бирлашмалари билан алоқаларни кучайтириб бориш, улар билан муносабатларни олиб боришда аввало ҳужжатларнинг қонунийлигига эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан тушунчалар берилди.

Шундан сўнг, 2016 йилнинг 2-ярим йиллиги давомида олиб борилиши лозим бўлган ишлар ҳамда соҳага доир режалар юзасидан келишиб олинди. Чуқур таҳлилий ва танқидий руҳда ўтказилган давра суҳбати мудираларни янада ишчанлик қобилияти билан фаолият олиб боришларига ҳамда айрим муҳокамага сабаб бўлаётган муаммоларни ўз ечимини топишига замин яратди.