Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Янги тизим жорий этилди


1.jpgЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Наманган вилоят адлия бошқармасида “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш билан боғлиқ тегишли ишларни амалга ошириш ҳамда ушбу тизимда ишлашга ўргатиш юзасидан ўқув-машғулоти ўтказилди.

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази директор ўринбосари Ж.Ибрагимов, ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази етакчи маслаҳатчиси Ф.Туйчиев, адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Турсунов ҳамда барча давлат нотариал идоралари ходимлари иштирок этдилар.

Маълумки, энг улуғ, энг азиз неъматимиз бўлмиш мустақиллик адлия органлари фаолиятида ҳам мамнуният билан тилга оланадиган беқиёс янги саҳифаларни очди. Аниқроқ айтганда, тизимда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар улкан ижобий ўзгариш ва янгиликларга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Айниқса, бу саъй-ҳаракатлар давлат нотариал идораларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда соҳа ходимларининг интеллектуал салоҳиятини янада юксалтиришда яққолроқ намоён бўлмоқда. Чунки давлат нотариал идоралари адлия органларининг қуйи бўғини саналади. Мазкур идоралар ходимлари юртдошларимиз билан кўпроқ мулоқотда бўлиб, уларга ҳуқуқий хизмат кўрсатади. Аҳоли нотариуслар томонидан кўрсатилаётган хизмат сифатига қараб адлия органлари фаолиятига баҳо беради.

Тизимдаги ислоҳотлар самарасини республикамизнинг бошқа ҳудудлари қатори Наманган вилояти мисолида ҳам кўриш мумкин. Вилоятимизда давлат нотариал идоралари фаолиятини тубдан янгилаш, такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган эзгу ишлар кўлами жуда кенглиги, айнан бугунги тадбир ҳам эзгу ишларнинг давоми эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, соҳа мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 11 июлда 151-ум-сон “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш масалалари тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинганлиги, мазкур буйруққа асосан, “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш билан боғлиқ тегишли ишларни амалга ошириш, шунингдек ушбу янги тизим 2016 йилнинг 
1 сентябрь кунига қадар синов режимида фаолият кўрсатиши, нотариуслар томонидан расмийлаштирилган мавжуд тақиқлар хатловдан ўтказилишини ва 2016 йилнинг 1 ноябрь кунига қадар амалдаги тақиқларни тизимга тўлиқ киритилиши, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб эса тўлиқ жорий этилиши белгиланганлиги юзасидан алоҳида тўхталиб ўтилди.

1.jpgНотариуслар томонидан кўрсатилаётган хизматларни автоматлаштириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида “SBS-Infosoft” МЧЖ томонидан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимини яратилиши соҳа фаолияти билан боғлиқ муаммоларни ҳал этилишига ёрдам бериши таъкидланди.

Ўтказилган ўқув-машғулоти ўз навбатида ўқув амалиёти ҳисобланиб, машғулот давомида ушбу тизим билан нотариусларни яқиндан таништирилиб, ушбу тизимда ишлаш юзасидан керакли тушунча ҳамда тавсиялар берилди. Соҳадаги мазкур янгилик нотариат институтининг янада такомиллашувига, юртдошларимизнинг ҳуқуқий хизматга бўлган эҳтиёжини бекаму-кўст қондиришга тўлиқ имкон яратади.