Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Истиқлол аёллари: кеча ва бугун


Ватанимиз мутақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб Тўрақўрғон туман ФҲДЁ бўлими ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясиНаманган вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Буюк ва муқаддассан, хур Ўзбекистон!” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. 1.jpg

Унда вилоят ва туманда турли соҳаларда самарали фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар, маҳаллий Кенгашларга сайланган аёллар, ёшлар ҳамда мутасадди идоралар вакиллари иштирок этдилар.

Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада юксалтириш, уларни давлат бошқаруви ва амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнига кенг жалб қилиш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилаётган доимий эътибор юксак самара бераётганлиги таъкидланди.

Мустақиллик хотин-қизларнинг салоҳияти, орзу-интилишларини рўёбга чиқариш имконини берди. Бугун улар хаётимизнинг барча жабҳаларида фаол иштирокчига айланганлиги, буни хотин-қизларимизнинг турли соҳаларда эришаётган улкан мувафаққиятлари мисолида яққол кўришимиз мумкинлиги, илгари қишлоқ аёллари уй бекаси, нари борса темирчи ёки сут соғувчи эди, энди эса қишлоқ қизларидан тадбиркор, спортчи, олима, депутат, раҳбар етишиб чиқаётганлиги фахр билан тилга олинди.

1.jpgШунингдек, туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан тумандаги фаол аёллар учун “Тадбиркорлик сирлари” юзасидан ўқув-машғулоти ташкил этиб келинаётганлиги, ҳозирга қадар 120 нафар хотин-қизларининг жалб этилганлиги, 20 нафар тадбиркор аёлларга банкдан имтиёзли кредит ажратиш масалалари юзасидан ёрдам берилганлиги таъкидланди.

Тадбир давомида мустақиллик йилларида тадбиркорликка кенг йўл очиб берилганлиги, ушбу фаолиятда аёллар хиссасини ортиб бораётганлиги, президентимизнинг тегишли фармонлари, давлат дастурлари ижроси, шунингдек, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, оила маънавий мухит барқарорлигини янада мустаҳкамлаш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шундан сўнг, тадбир ватанни мадҳ этувчи шеърлар, мустақиллигимизнинг 25 йиллигини тараннум этувчи куйлар ва рақслар билан янада файзли тус олди.