Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Тежамкор технологиялар – барқарор ривожланиш омили


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасида “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг Наманган вилоятидаги ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралар, Наманган вилояти ҳокимлиги, сув хўжалиги соҳаси вакиллари, олимлар, мутахассислар, журналистлар иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Б.Алихонов, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Ш.Нурматов, Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ў.Эргашев ва бошқалар мамлакатимизда сувни тежайдиган замонавий услуб ва воситалар ҳаётга татбиқ этилаётгани экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Бу йўналишда Наманган вилоятида ҳам изчил ишлар амалга оширилаётир. Вилоятдаги экин майдонлари асосан Норин дарёси орқали суғорилади. “Норин-Сирдарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси икки йирик магистрал канал орқали ҳудудларга сув етказиб бермоқда. Вилоятда 2017 йилгача уч минг гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиялари ва услублари татбиқ этилиши белгиланган.

Йиғилишда вилоятда сув ва сувдан фойдаланиш соҳасидаги қонун талабларини бажариш бўйича эришилаётган натижалар билан бирга ечимини кутаётган масалалар ҳам мавжудлиги қайд этилди.

Йиғилишда Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасида сувдан фойдаланиш, сувни тежайдиган илғор технологияларни жорий этиш, сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш ишлари батафсил таҳлил этилди. Қонун ижросини такомиллаштириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.