Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Меморандум


Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар асослари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Конференция ташкил этилди.1.jpg

Мазкур конференция Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бир қатор давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, қўмиталар билан ҳамкорликда имзоланган Меморандумнинг ижросини таъминлаш ва ҳамкорлик ишларини янада кучайтириш мақсадида ўтказилди. Конференцияда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, давлат бошқаруви органлари, “Камолот” ЁИҲ, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва талаба ёшлар иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда инсоннинг моддий ва маънавий манфаатларини таъминлаш, унинг ўзлигини ва ижтимоий фаолиятини ошириш борасида бир қатор ибратли ишлар амалга оширилаётганлиги мутахассислар томонидан алоҳида айтиб ўтилди.

Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлган ватанпарвар йигит-қизларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиш, иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаси саналади.

Шунингдек, ёшларга, шу жумладан, вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Ёшлар ва қонун” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш бўйича вилоятда самарали ишлар амалга оширилиб келинаётганлиги, таълим муассасаларида “Ўз қонуний ҳуқуқ ва бурчларингизни биласизми?, “Ёшлар ва қонун”, 1.jpg“Ёшлар, ҳуқуқ, бурч ва имкониятлар”, “Сиз қонунни биласизми?”, “Қонун устуворлиги – жамият тараққиётининг пойдевори” каби бир қатор лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилаётганлиги, ушбу қонунларнинг ёшлар ўртасида нечоғлик аҳамият касб этаётганлигини ҳамда 1000 дан ортиқ ёшларни қамраб олинаётганлиги фикримизнинг исботи эканлиги таъкидланди.

Вилоятда фаолият юритаётган мутасадди идоралар, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари бу борада жуда кўплаб ижобий ишларни ҳамкорлик асосида ташкил этиб келмоқдалар. Конференция давомида маърузачилар ва музокарага сўзга чиққан идора вакиллари бу борада ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этдилар.

Талабалар мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятларга миннатдорчилик билдирган ҳолда айрим жамиятда учраб турган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.