Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Соғлом она ва бола – мамлакатимиз таянчи


Наманган вилоят адлия бошқармаси, Наманган туман ФҲДЁ бўлими, туман давлат нотариал идораси маъсул ходимлари ташаббуси билан тумандаги Саноат ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежида “Соғлом она ва бола – мамлакатимиз таянчи” мавзусида учрашув ўтказилди. 1.jpg

Учрашувда, “Камолот” ЁИХ туман кенгаши раиси, вилоят адлия бошқармаси Наманган туман ФҲДЁ бўлими мудири, Наманган туман 1-сонли давлат нотариал идорасидан, коллеж ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар иштирок этдилар.

Соғлом авлодни тарбиялаш – буюк давлат пойдеворини, фаровон хаёт асосини кўриш деганидир. Давлатимиз рахбарининг 1994 йил 2 май куни Ўзбекистон Республикасининг биринчи давлат мукофоти “Соғлом авлод учун” орденини топшириш маросимида айтган ушбу теран маъноли сўзлари оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни маънавий ва жисмоний тарбиялаш, уларда Ватанга мухаббат туйғусини шакллантиришда асосий йўналишини белгилаб берди.

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари давлат ижтимоий сиёсатининг стратегик йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Жумладан, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида соғлом болани шакллантиришда таълим тизимининг ролини кучайтириш, коллеж, лицей ҳамда мактаб таълим муассасалари тармоғини янада кенгайтириш, бошланғич таълим сифатини ошириш ва ахборот технологияларини амалиётга кенг тадбиқ этиш вазифаси белгиланган.

Шунингдек, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий саводхонликни ошириш ҳамда чекка ҳудудларда яшаётган ёш қизларни спорт билан шуғулланишга кенгроқ жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

1.jpgШулар қаторида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида” қабул қилинган қарори моҳият эътибори билан ёш авлодни жисмоний ва маънавий жиҳатдан камол топтириш ва ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётганлиги мутахассислар томонидан алоҳида таъкидланди.

“Соғлом она – соғлом бола” лойиҳаси доирасида жами 13 миллион 600 мингдан зиёд аёллар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Бунинг натижасида 2 миллион 500 минг бола соғломлаштирилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда соғлом оилани шакллантириш, ёш қизларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш, аёл мураббийлар сонини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича назарий ва амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.