Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Уч авлод учрашуви


Наманган шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан жамият таянчи бўлган оилалар мустаҳкамлигига эришиш, йигит-қизларни турмушга тайёрлаш, хонадонларда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни қарор топтириш мақсадида турли тадбирлар, хусусан, “Оила дорилфунуни”, “Бўлажак келин-куёвларга эслатма”, “Қудалар мактаби” каби машғулотлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Наманган шаҳрида бир қатор давлат ва жамоат тузилмалари ҳамкорлигида ташкил этилди. Мазкур “Уч авлод учрашуви” мавзуида бўлиб ўтган тадбирда Наманган шаҳрида истиқомат қилаётган уруш ва меҳнат фахрийлари, ўқувчи-ёшлар, оила қуриш арафасида турган йигит-қизлар ҳамда ота-оналар иштирок этишди.

Тадбирда табаррук ёшли отахон ва онахонлар суронли уруш хотиралари, тинчликка эришиш йўлидаги мислсиз йўқотишлар, оғир ва машаққатли даврлар ҳақида ёшларга сўзлаб бердилар. Улар бугунги дориламон кунларга, беқиёс имкониятлар яратиб берган мустақилликка осонлик билан эришилмаганлигини таъкидлаб, барчани она юртни севиб-ардоқлашга, унга сидқидилдан садоқат билан хизмат қилишга ундадилар.