Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

15 май - Халқаро оила куни


“15 май - Халқаро оила куни” муносабати билан Наманган шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлимида давра суҳбати ўтказилди. 1.jpg

Учрашувда, Нуроний жамғармаси шаҳар бўлинмаси, “Камолот” ЁИХ шаҳар кенгаши, Наманган шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими ходимлари, ҳамда янги никоҳланувчи келин-куёвлар иштирок этдилар.

Оилавий муносабатнинг қонун билан ҳимояланиши Республикамиз Конституциясида, Оила кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларда ўз ифодасини топган.

Конститутциянинг 63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга” деб тасдиқланган.

Шунингдек, Республикамиз Президенти оиланинг жамиятдаги ўрнига баҳо бериб шундай дейдилар: Оила жамиятнинг негизи, бунда ўзаро ҳурмат ва қаттиқ тартиб бўлмаса, оиланинг барча аъзолари ўз бурчларини адо этмаса, бир-бирига нисбатдан эзгулик билан меҳр-оқибат кўрсатмаса, яхши ва муносиб яшаш мумкин эмас. Оила турмуш ва виждон қонунлари асосида қурилади, ўзининг кўп асрлик мустаҳкам ва маънавий таянчларига эга бўлади, оилада демократик негизларга асос солинади, одамларнинг талаб-эҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади. “Ўзбекларнинг аксарияти ўзининг шахсий фаровонлиги тўғрисида эмас, балки оиласининг, қариндош-уруғларининг ва яқин инсонларининг, қўшниларининг омон-эсонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишни биринчи ўринга қўяди. Бу эса энг олий даражада маънавий қадрият, инсон қалбининг гавҳаридир” деб алохида таъкидлаганлар.

Шу билан бирга, ёш оилалар учун қурилаётган замон талабларига тўла жавоб берадиган уйлар, уларга берилаётган узоқ муддатга имтиёзли кредитлар оилаларга қаратилаётган эътиборнинг яна бир маҳсули эканлиги таъкидланди.

1.jpgШунингдек, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Деклорацияси”да оилавий муносабатлар давлатлар зиммасига юклатилган муҳим вазифалардан бири бўлиб, у кенг маънога эгалиги, бу халқаро ҳужжатларда оиланинг жамиятининг табиий ва асосий қуйи хужайраси сифатида, унинг дахлсизлигини таъминлаш, болаларга таълим ва тарбия бериш, оналар ва ишга яроқсиз оила аъзоларига зарур бўлган моддий имтиёзлар туғдириш ва оилани мустаҳкамлаш ҳамда йўлга қўйиш лозим бўлган муҳим масалалар назарда тутилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 12 сентябрдаги “Республика маҳалла хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида” ги Фармонига мувофиқ кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам бериш ташкил этилганлигига маърузачилар томонидан урғу берилди.

Давра суҳбати никоҳланувчи шахслар томонидан билирилган фикр-мулоҳазалар билан янада файзли ўтди.