Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Вояга етмаганлар ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида


Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси биланНаманган шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими томониданНаманган юридикколлежида “Вояга етмаганлар ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.1.jpg

Учрашувда, Ички ишлар бошқармаси вояга етмаганлар билан ишлаш бўлимининг маъсул ходими, “Маҳалла”хайрия жамоат фондининг вилоят бўлими ходими, Наманган шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлимининг инспектори, коллеж маъмурияти ҳамда талаба ёшлар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг раҳнамолигида ёшлар, айниқса, вояга етмаганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, баркамол шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароит ва имкониятларни яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган йиллар давомида вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва маъфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий база яратилиб, замон талабларига мос ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш асосида тобора такомиллашаётгани мутахассислар томонидан алоҳида айтиб ўтилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январда қабул қилинган “Баркамол авлод йили” Давлат дастури тўғрисидаги” қарорида вояга етмаганларга оид ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш алоҳида вазифа сифатида белгиланган бўлиб, мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, мазкур қонун вояга етмаганларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг назоратсизлигига йўл қўймаслик ёки улар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олди олинишини қонун даражасида кафолатланиши маърузачилар томонидан ўқиб эшиттирилди.

1.jpgШу билан бирга, вояга етмаганларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш борасида кўрсатилаётган чора-тадбирлар ишлаб чиқарилаётганлиги, айни чоғда мамлакатимизда болалар манфаатларини ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир барча асосий халқаро ҳужжатларга қўшилганлиги, шунингдек, БМТнинг вояга етмаган болаларга нисбатдан одил судлов юритилишига доир минимал стандарт қоидалари ҳамда вояга етмаганлар орасида жиноятчиликни олдини олиш учун бош тамойиллари шулар жумласидан эканлиги айтиб ўтилди.

Халқимизда “Бир болага етти маҳалла ота-она ” деган ибратли ҳикмат бор. Эртамиз эгаларини турли иллатлардан асраш, уларни “оммавий маданият” ниқоби остидаги ҳуружлардан ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг вазифамиз эканлиги мутахассислар томонидан тушунтириш билан бир қаторда мамлакатимизда вояга етмаганлар ҳуқуқлари ҳимояси кафолатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганлиги фахр билан тилга олинди.

Суҳбат сўнгида талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олдилар.