Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Оммавий ахборот воситалари жамият тараққиётининг кўзгуси


Тўрақўрғон туманидаги Компьютер технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежида “Оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ўрни” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. 1.jpg

Учрашувда Тўрақўрғон туман “Давр” газетаси муҳаррири, Тўрақўрғон туман ФҲДЁ бўлими мудири, Наманган Давлат университети доценти, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлими ходими ҳамда талабалар иштирок этишди.

Оммавий ахборот воситалари ҳар доим жамият тараққиётининг кўзгуси, кишиларнинг онги, дунёқараши, сиёсий савиясининг шакллнишида асосий воситалардан бири бўлиб келган.

Учрашувда ёшларга оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ўрни, оммавий ахборот воситаларининг ҳалқ орасида нечоғлик муҳимлиги, қолаверса ижтимоий-касбий маъсулият ва маданият тўғрисида мутахассислар томонидан тушунтириш бериб ўтилди.

Мустақиллик йилларида оммавий ахборот соҳасини тартибга солувчи ва истиқболини белгилаб берувчи бир қатор зарур қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, улар хаётимизда кенг татбиқ этиб келинмоқда.

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари замон талабларига жавоб берадиган демократик янгиланишларнинг кўзгусига, фуқароларнинг, кенг омманинг янгича фикрлашга ундовчи энг муҳим воситалардан бирига айланди. Шу боис юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, юз бераётган жараёнлар шунчалик тез ва кенг қамровни ташкил этдики, бугунга келиб бу қонунларни яна кўп йилларга хизмат қилиши учун айримларини қайта ишлаш,1.jpg базиларига эса ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб келинмоқда. Хусусан, Конститутциянинг 67-моддасида “Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Цензурага йўл қўйилмайди”.деб белгилаб қўйилган. Бу эса оммавий ахборот воситаларининг мутлақо қонуний эркинлигининг кафолати ҳисобланади.

Бундан ташқари, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини тушунтириш ҳамда кундалик турмушда юзага келаётган муаммо, камчиликларни ҳал этишда амалдаги қонунлардан фойдаланган ҳолда иш юритиш кераклиги, қолаверса, ҳар бир фуқаронинг ватан олдидаги бурчи, миллий қадриятни эъзозлаш, ёшлар ва уларнинг порлоқ келажаги учун юртимиздаги бор имкониятлардан оқилона фойдаланиш кераклиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Суҳбат сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.