Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚУЙИДАГИ НОТАРИУС ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ҚАЙТА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!


Наманган шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Чортоқ туман давлат нотариал идорасида 1 нафар

Наманган шаҳар 10-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Уйчи туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Комиссия номига ариза;

2. Паспорт нусхаси;

3. Белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;

4. Меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойидан тасдиқланган нусхаси;

5. Олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

6. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кўчирма (малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган талабгорлар эса малака имтиҳонини қайта топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кўчирма);

7. Охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.

Танловда йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан, белгиланган тартибда стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.

(Ҳужжат тақдим этишнинг охирги санаси 2016 йил 9 июнь)

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Сайилгоҳ кўчаси, 5.

Телефонлар:(0-371) 233-44-48, 236-78-52, (ички) 183,184,185.