Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Кенгайтирилган йиғилиш


Жорий йилнинг 6 май куни Наманган вилояти адлия бошқармаси Ҳайъатининг 2016 йил 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар бўйича навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳайъат аъзолари, бошқарма ходимлари, давлат нотариал идоралари нотариуслари, нотариус стажёри ва ёрдамчилари, ФҲДЁ органлари мудирлари иштирок этдилар.

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан 2016 йил 1-чораги давомида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, фуқаролар, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шартномавий муносабатларни тартибга солиш ҳамда юридик шахсларни давлат рўйҳатига олиш, нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура соҳасида бир қатор ижобий кўрсаткичларга эришилди.

Хусусан, ҳисобот даврида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган 40 дан ортиқ ноқонуний қарорлар бекор қилинди.

Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасида бошқарманинг 1-чораги давомида 100 дан ортиқ фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, 10 дан ортиқ ноқонуний ҳужжатлар бекор қилиниб, 63 млн. 487 минг сўм пул маблағларининг қайтарилишига эришилди.

Шу жумладан, 2016 йил давомида тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 50 та тақдимнома ва 40 та огоҳномалар киритилиб, 52 нафар мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, ноқонуний равишда қабул қилинган 27 та қарорлар бошқарма томонидан бекор қилиниб, фаолият юритмаётган 16 та тадбиркорлик субъектлари фаолияти тикланди ва уларнинг ўзида 20 дан ортиқ ишчи ўрни яратилди. Шунингдек. тадбиркорлик субъектларига 50 млн.дан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, бошқарма тизимидаги давлат нотариал идоралари томонидан 2016 йил 1-чораги давомида жами 55 666 та нотариал ҳаракатлар амалга оширилган бўлиб, шунга кўра 7 млрд. 7 млн. сумдан ортиқ тўловлар ундирилди.

Шунингдек, бошқарма тизимидаги ФҲДЁ органлари томонидан 13 287 та туғилиш, 3 168 та никоҳ, 537 та никоҳдан ажралиш, 3 297 та ўлим ҳаракатлари қайд этилган ва шунга кўра 665 млн. сўм тўловлар ундирилди.

Кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида бошқарманинг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳаси бўйича, қонун ҳужжатларини туркумлаш соҳаси бўйича, нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура органлари соҳаси бўйича, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳаси бўйича, жамоат, нодавлат нотижорат ва динний ташкилотлар соҳаси бўйича, ҳўжалик ва бухгалтерия соҳаси бўйича, меҳнат интизомига риоя этиш ҳамда иш юритиш ва ижро интизомига риоя этиш соҳаси бўйича ижобий натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, қўйилган камчиликларни зудлик билан бартараф этилиши юзасидан келгусида устувор вазифалар белгиланди.