Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Одам савдоси – давр муаммоси


Наманган қурилиш ва ижтимоий иқтисодиёт касб-хунар коллежида “Одам савдосига қарши курашиш бугунги кунда энг долзарб масалалардан бири”мавзусида учрашув ўтказилди. 1.jpg

Учрашувда вилоят адлия бошқармаси,вилоят ўрта махсус касб –ҳунар таълими бошқармаси маъсул ходимлари, ҳамда талаба ёшлар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида” ги Қонуни қабул қилинганлиги, ҳамда қонуннинг 10-моддасига асосан одам савдоси билан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича чоралар тўғрисида” ги қарорнинг аҳамияти ҳақида мутахассислар томонидан тушунтириш бериб ўтилди.

Одам савдоси қулликнинг замонавий усули бўлиб, дунё миқёсига тарқалганлиги, жиноятчилар биринчи навбатда аёллар ва болалардан фойдаланаётганлиги, улар ўз жабрланувчиларини мажбурий меҳнат қопқонига тушираётганлиги ҳаммага маълум.

Ҳозирги кунда ўз манфаатларини кўзлаб чет давлатида иш ва турар жой топиб беришни ваъда қилиб лекин боргандан кейин паспорт ва бошқа ҳужжатларни тортиб олиб қўйиб бошқа одамларга қулликка сотиб юбораётган шахслар ҳамон учраб турибди. Анашундай нохуш ҳолатларга тушиб қолмаслик, қарам бўлмаслик, қолаверса бошқаларнинг қурбонига айланмаслик учун тадбир иштирокчиларига бир қатор тушунтиришлар бериб ўтилди.

Одам савдосига қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, балки барча ташкилотлар ва муассасалар, кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаро олдидаги муҳим вазифалардан биридир, шунингдек, одам савдоси бугунги кунда халқаро ҳавф саналади.

1.jpgШунингдек, Одам савдоси – инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, ўзининг чегара танламаслиги ҳамда гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан барчада катта ташвиш ва ҳавотир уйғотмоқда. Бунга мисол қилиб, мутахассисларнинг маълумотларига кўра ҳар йили одам савдогарлари қўлига бир ярим, икки миллионга яқин инсонлар тушиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шуни унутмаслик лозимки, амалиётда хорижда ишлаб келиш тартиби қатъий белгиланган, шунинг учун, ҳар бир одам ўз қадрини ҳимоя қилиш учун нафақат ўз ҳуқуқини билиши, балки ўз ҳуқуқларини поймол эттирмасликни ҳам билиши муҳимлиги ҳақида айтиб ўтилди.

Эркин суҳбат сўнгидаиштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.