Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Дастурнинг муҳим жиҳати


Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Учқўрғон туман 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури юзасидан учрашув бўлиб ўтди.1.jpg

Учрашувда Учқўрғон туман ҳокимлигиниг Хотин-қизлар қўмитаси раиси, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг туман кенгаши раиси, “Камолот” ЁИҲнинг туман кенгаши раиси, мактаб директори ҳамда Учқўрғон туман ФҲДЁ бўлимининг 1-тоифали инспектори иштирок этдилар.

Дарҳақиқат, юрбошимиз томонидан 1996 йилдан буён ҳар бир йилга муносиб ном берилиши ва Давлат дастурида мазкур йилда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгиланиб, тизимли асосда таъминланиши нақадар тўғри ҳамда жамият ривожланишиниг асосий мезони сифатида халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмоқда.

Президентимиз томонидан, оила мустаҳкамлигини таъминлаш омиллари ҳусусида, айниқса аёлларнинг роли ва ўрни масаласида алоҳида тўхталиб ўтилган.

Шу мақсадда, туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари томонидан ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда ёшлар орасида кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Давлат дастурининг устувор вазифаларидан бири оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга қаратилган.

Шунингдек, олис ва чекка қишлоқ туманларида яшаётган аҳоли, айниқса аёллар учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий нуқтаи назардан зарур шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлиги билан бир қаторда замонавий, ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг ташкил этилгани ва улар энг илғор аппаратлар билан жиҳозлангани гўдаклар саломатлигини муҳофаза қилиш, болалар ўлими камайишида муҳим омил бўлаётганлиги бунга мисол бўла олади.

1.jpgШу билан бирга, ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, ёшларни айниқса қишлоқ жойларда қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш лозимлиги ҳамда жамиятимизда ёшларнинг оилавий ҳаётга ҳуқуқий жиҳатдан тайёрлаш, моддий яратувчилик салоҳиятини юксалиши, маънавий камолот масалалари ҳам шу қадар зарур ва аҳамиятли эканлиги, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури бутун мамлакатимиз тараққиётида катта тарихий юксалишлар сари йўл очаётганлиги юзасидан мутахассислар фикр билдириб ўтдилар.

Учрашув бевосита талаба-ёшларнинг фикр-мулоҳазалари билан янада мазмунли ўтиб, савол-жавоблар билан якунланди.