Янгиликлар
Эҳтиром
Наманган вилоят адлия бошқармасида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги муносабати билан, “Буюк шахс даҳоси олдида мангу эҳтиром”мавзусида конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда “Амир Темур” жамғармаси вилоят ҳудудий бўлинмаси раиси, Наманган Давлат Университети вакиллари, “Меҳнат муҳофазаси” журналива бошқарманинг ходимларииштирок этдилар.
Тадбирда Президентимиз Ислом Каримовнинг “Адабиётга эътибор-маънавиятга, келажакка эътибор” номли асарида дунё адабиётиниг энг яхши намуналарини таржима қилиш, чоп этиш ва ўрганиш масаласига жиддий аҳамият бериш зарурлиги қайд этилган. Шу ўринда ҳозирги кунда Амир Темурнинг бой маънавиятини ўрганиш, ёшларимизни миллий ва инсоний қадриятлар рухида камол топтиришга интилаётган эканмиз, ҳеч қачон ўз қобиғимизга ўралашиб қолмаслигимиз даркор.
Шунингдек, куни кеча янги “Амир Темур ғарб адиблари нигоҳида” китоби яратилганлиги, ушбу китобда Ғарб адабиётининг ёрқин намояндалари Кристофер Марло, Йоҳанн Волфганг Гёте, Эдгар Аллан По, Хорхе Луис Борхес, Иван Бунин, шунингдек, франциялик темуршунос олим ва адиб Дюсьен Керен айни мавзуда яратган машҳур асарларининг ўзбекча таржималари жамланганлиги, мазкур китоб буюк давлат арбоби ва музаффар саркарда, моҳир дипломат ва бунёдкор зот, фан ва маданият ҳомийси Амир Темур таваллудининг 680 йиллик тўйига мўъжаз туҳфадир.
Учрашувда, Темур ва темурийлар тарихига назар ташлаб, мутаҳасислар томонидан ушбу юксак эътиборга сазовор бўлган оиланинг санъат, маданият, илм-фан ривожидаги ҳиссаси, оилавий аҳволи ва мавжуд низолар, Темурнинг жанг санъати, диний мукаммаллиги, қонун устуворлиги йўлидаги олийжаноб ишлари ҳамда “Темур тузуклари”китобининг эътиборли жиҳатлари ҳақида сўз юритилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Амир Темур ҳарбий салоҳиятида жаҳонга машҳур саркарда ва ўз замонасиниг қудратли ҳукумдори бўлиши билан бирга, бугунги кунда қабул қилинаётган қонунлар ва амалиётга тадбиқ этилаётган қоидаларнинг бош ислоҳотчиси эканлиги эътироф этилди. Манбаларда соҳибқирон Амир Темур ёрқин хислатларга эга эканлиги, хотираси ўткир, шижоатли ва қатъиятли, бирсўзли, зўр рухий қудрат эгаси деб таърифланади.
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришуви, эски мафкура сиқувидан қутулиш, тарихимизга тўғри муносабатда бўлиш имконини яратди. Сўнги йилларда Амир Темур ва унинг даврини ўрганишга бағишланган қатор манбалар, китоблар нашр этилди.
Эркин суҳбат сўнгидаиштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.