Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Бахт кошонаси


Наманган вилоятининг Поп туманида ФҲДЁ бўлими ва давлат нотариал идорасининг янги қурилган биносини фойдаланиш учун топширишга бағишланган тантанали маросими ўтказилди. 1.jpg

Тадбирда ҳудуддаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, давлат бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари, корхона, муассаса ва ташкилотлари, ҳудудлардаги мактаб, академик лицей, коллеж ва олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасига масъул ходимлари иштирок этдилар.

Дарҳақиқат, оила улуғ ва муқаддас макон, у инсон камолотининг бешиги, дунёдаги жамики эзгу умидларнинг олтин калитидир. Юртбошимиз айтганларидек: Оила соғлом бўлса, жамият соғлом, мамлакат қудратли, юрт тинч-осойишта бўлиши таъкидланди маросимда.

Юртимизда фуқароларимизни фаровон ва обод турмуш кечиришларига, жамиятнинг негизи ҳисобланмиш оилаларга зарур шарт-шароитлар яратилишига алоҳида эътибор қаратиб келаётганликлари учун муҳтарам Юртбошимизга, шунингдек, Давлат дастурларида белгиланган тадбирларнинг бекаму-кўст ижро этилишини таъминлаб келаётган Ҳукуматимизга ҳамда бевосита ушбу бинонинг қисқа муддат ичида шундай кўркам қилиб қурилишида Наманган вилоят адлия бошқармасига чуқур миннатдорчилик изҳор этилди.

Ушбу бинода қайд этилган никоҳларнинг мустаҳкам, оилаларнинг тинч-тотув бўлишини, туғилганлик ҳолати қайд этилган ҳар бир жажжи фарзандларимизнинг бахтли ва келажакда мустақил Ватанимиз учун хизмат қиладиган етук авлод бўлиб камол топишлари ҳақида эзгу ниятлар билдирилди.

1.jpgБу каби кўркам бинолар 2016 йил “Соғлом она ва бола йили”да Поп туман аҳолисига яхши туҳфа бўлди. Янги бинонинг очилиш маросимида мустақил ҳаёт остонасига илк қадам қўяётган ёш келин куёвларнинг никоҳлари тантанали равишда қайд қилиниб, уларга Наманган вилоят ҳокимлиги, вилоят Адлия бошқармаси ва туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Маросимда сўзга чиққанлар, йиғилган барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар, очилиш маросимининг сўнгида куй-қўшиқлар ва рақслардан иборат дастур барчага хуш кайфият бағишлади.