Янгиликлар
Тарғиботнинг таъсирчан намунаси
Юксак ҳуқуқий маданият демократик жамият пойдевори ҳамда ҳуқуқий тизим етуклигининг ифодасидир. У жамиятдаги турли хил ҳаётий жараёнларга фаол таъсир кўрсатувчи, фуқароларнинг, барча ижтимоий гуруҳларининг жипслашувига кўмаклашувчи, жамиятнинг яхлитлиги ҳамда батартиблигини таъминловчи ва мустаҳкамловчи омилдир.
Кейинги йилларда Адлия вазирлиги ташаббуси билан республика, вилоят, туман (шаҳар) миқиёсида ҳуқуқий тарғибот соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларни янада бирлаштиришга замин яратаётган ўқув-семинарлар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Шу мақсадда, Наманган вилоятининг “Ёшлар маркази” тантаналар залида навбатдаги ўқув-семинар ўтказилди.
Тадбирда вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, давлат бошқаруви органлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, корхона, муассаса ва ташкилотлари, ҳудудлардаги мактаб, академик лицей, коллеж ва олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасига масъул ходимлари иштирок этдилар.
Семинарда давлат органларининг бу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш Адлия органларининг энг муҳим вазифалари ва фаолият функцияларидан бири эканлиги қайд этилди. Шу мақсадда вилоятнинг таълим муассасалари, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, жамоат нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳисоботлари олиниб,ҳар чорак давомида умумлаштириб борилаётганлиги, натижада 2015 йил давомида жаъми 13.952маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилган. Шундан, оммавий ахборот воситалари орқали 2.917 та, оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари 10.292 та, ёзма ҳуқуқий тарғибот 260 та ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари 483 тани ташкил этганлиги алоҳида таъкидланди ҳамда кўргазмали слайдлар орқали тушунтириб ўтилди.
Тадбир давомида вилоятнинг маънавий-маърифий ишлар билан шуғулланиб келаётган ходимлар ўзларининг қизиқтирган саволлар билан ташкилотчиларга мурожаат қилдилар ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш учун музокараларда қатнашдилар.
Семинарнинг якуний қисми янгиланиш ва яшариш айёми Наврўз байрамига бағишлаб тайёрланган бадиий чиқишлар ва саҳна кўринишлари билан янада файзли ўтди.