Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

ТАЖРИБА ВА АМАЛИЁТ УЙҒУНЛИГИ


1.jpg

Президентимизнинг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018-йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида”ги қарори ҳамда 2016 йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши ўз навбатида соғлиқни сақлаш, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда ФҲДЁ идораларига жуда катта масъулият юклагани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса қизларни оилага тайёрлаш, уларни эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш ҳамда ота-оналар билан алоҳида тушунтириш ишлари олиб бориш юзасидан ҳакорликдаги чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб, бир қатор давра суҳбати, учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.

Шулардан бири, Наманган шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими ташаббуси билан шаҳар ҳокимлигида ўтказилди. Ушбу давра суҳбати шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” раислари иштирокида ташкил этилиб, унда маҳалла идоралари оилалар билан бевосита мулоқотга киришишларини инобатга олган ҳолда, қизлар тарбиясини оиладан бошлаш кераклиги нечоғлик муҳим бўлса, маҳалла назорати ҳам шунчалик муҳимлиги таъкидланди.

1.jpg

Шунингдек, маҳалла раислари томонидан амалиёт, билим ва тажриба уйғунлигига эътибор қаратиш, нуқсонли, кам таъминланган ва маънавий ёрдамга муҳтож оилалар билан алоҳида ишлашда янада қулайлик яратиш мақсадида “Оналар мактаби” “Ёш оила қурувчилар мактаби” каби суҳбатларни бевосита ФҲДЁ идоралари билан ҳамкорликда ўтказиб туриш ҳамда эрта турмуш қуриш ва шаърий никоҳ ҳолатларига барҳам беришда ҳамкорлик асосида ишлар ташкил этиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиш билан бир қаторда, амалиётда учраётган айрим муаммолар ва ўз ечимини топмаётган масалалар юзасидан фикр-мулоҳаза алмашдилар.