Янгиликлар
Билим ва тарбиянинг устуворлиги
Ҳозирги кунда давлатимиз томонидан ёшларимизга ҳар томонлама имкониятлар, шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги сабабли, барча соҳаларда улар дунёнинг кўплаб мамалакатларида Ўзбекистон довруғини юқори чуққиларга кўтариб келмоқдалар.
Юртбошимиз томонидан 2016 йилнинг «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилинганлигининг ўзи ҳам ёшларга хусусан, хотин-қизларга бўлаётган эътиборнинг амалий исботидир.
Бу борадаги тарғибот ишларини ёшлар ўртаси янада кенг тарғиб этиш мақсадида Наманган туман ФҲДЁ бўлими ташаббуси билан туман прокуратураси, ҳокимилиги, вояга етмаганлар комиссияси, тиббиёт бирлашмаси, «Камолот» ЁИҲнинг туман бўлими ходимлари ҳамкорликда “Қизлар ўртасида эрта турмуш ва эрта туғруқнинг олдини олиш ва мажбурий таълимнинг зарурати” мавзусида учрашув ўтказилди.
Учрашувда мамалакатимизда жорий этилган мажбурий 12 йиллик таълим тизимининг афзалликлари ҳақида турли фикрлар билдирилди. Оиланинг мустаҳкамлиги аввало қизларимизга, уларнинг билимига ва тарбиясига боғлиқлиги, улар тарбияни билим маскани, яъни коллеж ва лицейлардан олишлари, шунинг учун ҳам улар ўқишлари, ҳунарли бўлишлари лозимлиги таъкидланди. Бундан ташқари, агар қиз бола ҳунарли бўлса, бу қийинчиликларни осон енгиши, аммо, ҳунарли бўлмаса – чи?. Бу масалаларга ҳам ота-оналар эътибор беришлари лозимлигини айтиб ўтилди.
Учрашувда соҳа вакиллари қизлар ўртасида эрта никоҳ ва эрта туғруқларнинг олдини олиш масаласида фикр юритиб, эрта турмуш ва эрта туғруқнинг салбий ва хатарли оқибатлари юзасидан мисоллар орқали ўз фикр - мулоҳазаларини билдирдилар.
Вояга етмаган ёш қизлар ўртасида никоҳ қонунда белгиланганига қарамай эрта турмушга бериш ҳолатлари кузатилаётгани, энг ачинарлиси келин ва куёвнинг ҳали ёш ва ғўрлиги оила муносабатларига саёз қараши натижасида ёш оилалар кўп ҳолларда бузилиб кетаётганлигини айтиб ўтиб, бугунги кундаги қизларнинг таълим тарбия олишларида асосий аҳамият қаратиш керак бўлган омиллардан бири уларнинг юриш-туриш, кийиниш одоби ва билим олишга бўлган эътиборни кучайтириш зарурлиги айтиб ўтилди.