Янгиликлар
“Ёшлар ва қонун” тарғибот лойиҳаси давом этмоқда
Мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ҳуқуқий демократик давлатни ривожлантиришдир. Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини шакллантириш мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар ва ислоҳотлар самарадорлигининг муҳим шарти саналади. Шу боис ёш авлоднинг ўз конституциявий ҳуқуқ ва бурчларини тўлиқ англаб етиши, ён атрофда содир бўлаётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини оширишга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда, Наманган давлат университети, вилоят адлия бошқармаси, “Адолат” социал демократик партияси вилоят кенгаши, “Камолот” ЁИҲнинг вилоят кенгаши билан ҳамкорликда “Ёшлар ва қонун” лойиҳаси асосида анжуман ташкил этилди.
Шунингдек, аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий онги, маданияти, билими даражасини оширишни эса ҳуқуқий саводхонликни таъминламасдан, уни амалиётда тўғри, тизимли йўлга қўймасдан эришиб бўлмаслиги таъкидланди. Мазкур йўналишда мамлакатимизда зарур ҳуқуқий база тўлиқ шакллантирилган. Хусусан, Конституция, қонунлар, хуқуқ соҳалари бўйича зарур қўлланмалар, шарҳлар, оммабоп юридик адабиётлар яратилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Анжуман сўнгида, талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга соҳа вакилларидан жавоб олдилар.