Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Корхона – битирувчи – коллеж


Бугунги кунда ёш авлоднинг таълим тарбияси, уларни янада комил ва билимли, ҳар касбнинг маҳоратли мутахассиси бўлиб етишишлари учун бир қатор қулай шароитлар давлатимиз томонидан яратиб берилаётгани ҳеч кимга сир эмас.1.jpg Ўз навбатида, ўрта махсус маълумотга эга бўлаётган кадрларни тайёрлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, йигит-қизларни маълум бир касбга йўналтириш кўплаб нохуш муаммолар ва вазиятларнинг вужудга келишини олдини олишга имкон яратади.

Ана шу мақсадда, Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан битирувчиларни давлат бошқаруви органлари, корхона-ташкилотларга ишга қабул қилишда уларга берилган имтиёзларни амалда тадбиқ этилиши, қонунчиликда белгиланган преференция ва имтиёзлардан фойдаланиш имкониятларини ўқувчи-ёшларга тушунтириш мақсадида “Корхона – битирувчи – коллеж” лойиҳаси асосидаНаманган юридик коллежида учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашувда Наманган вилоят адлия, вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ходимлари иштирок этдилар.

1.jpgТадбирда битирувчиларни давлат бошқаруви органлари, корхона-ташкилотларга – иш берувчиларга бириктириш чораларини кўриш, шунингдек, ушбу идораларда ўрта махсус маълумотли ҳуқуқшунос кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, коллежнинг 2015/2016 ўқув йили битирувчилари бандлигини таъминлашнинг бугунги кундаги долзарб масалалари, битирувчиларни диплом олди амалиётини ташкил этиш бўйича ҳамкорликдаги ишларни янада жадаллаштириш ва битирувчиларни бандлигини таъминлаш ҳамда мунтазам назорат қилиб бориш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида, 2016 йил учун масъул идоралар билан ҳамкорликда тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг ижроси, ва қилиниши лозим бўлган бир қатор вазифалар юзасидан келишиб олинди. Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар жавоб қайтардилар.