Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Кексаларни эъзозлаш – баркамол авлод тарбиясининг муҳим омили


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан бир қатор грант лойиҳалари молиявий қўллаб-қувватланмоқда. 1.jpg

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар Кенгашига ҳам мазкур Жамоат фонди томонидан Республиканинг чекка туманларидаги фахрий кексалар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш номли лойиҳаси бўйича грант маблағлари ажратилган.

Фахрийлар Кенгаши томонидан ушбу лойихани амалга оширишдан асосий мақсад адлия органлари ва муасасаларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг касбий малакасини ошириш, уларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлиш, меҳнат жамоалари, ўқув юртлари ва жамоат ташкилотларида, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, айниқса, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ўз ҳиссаларини қўшиш, қолаверса, узоқ йиллар давомида фидокорона меҳнат қилган фахрийлар номини улуғлашдан иборатдир.

Шу мақсадда жойларда турли учрашувлар ўтказиб келинмоқда.Хусусан, Янгиқўрғон туманида “Кексаларни эъзозлаш – баркамол авлод тарбиясининг муҳим омили” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Уч авлод вакилларини бир катта даврага жамлаган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фахрийлар кенгаши раиси Э.Шерматов, фахрий, юридик фанлар доктори, профессор Х.Бобоев, шунингдек Наманган вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари, вилоятда истиқомат қилаётган адлия фахрийлари хамда талаба ёшлар иштирок этдилар.

Ушбу тадбир чекка ҳудуд аҳолисининг ҳуқуқий билимларини ошириш,хуқуқий онг ва маданиятини юксалтиришга хизмат қилиши баробарида кексаларни эъзозлаш, меҳрли бўлиш азалий қадриятларимиздан саналалишини навқирон авлод онгу-шуурига сингдириш, 1.jpgуларни ёши улуғ инсонларга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш максадларини хам кўзлайди.

Учрашувда алоҳида хизматлари ва касбига фидоийлиги учун республика ва вилоят миқёсида намуна бўлган кексалар ўзларининг ҳаёт йўли, қўлга киритган ютуқлари-ю, дуч келган қийинчиликлар тўғрисида гапирар эканлар бугунги дориламон кунлар учун шукроналик билдирдилар.Ёшларни шижоатли бўлишга,яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишга даъват қилдилар.

Самимий,жонли мулоқот асносида бўлиб ўтган тадбирда нафақат кекса фахрийлар балки бугунги кунда юксак марраларга эришаётган ёшларга ҳам эътибор кўрсатилди.Улар вазирлик ва Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан тайёрланган эсдалик совғалари билан тақдирландилар.