Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати


1.jpgНаманган вилоят адлия бошқармаси томониданЎзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллигигабағишлаб тадбир ўтказилди.

Анжуманда бошқарма ходимлари, тизимда меҳнат қилаётган давлат нотариал идораси нотариуслари, стажёр нотариуслар, нотариус ёрдамчилари, котиблар шунингдек, ФҲДЁ бўлими мудиралари, инспектор ходимлари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Бош қомусимизнинг миллий давлатчиликни ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ваманфаатларини ҳимоя қилиш, 1.jpgжамият ҳаётининг барча жабхаларини тараққий этиришдаги роли аниқ мисолларда кўрсатиб ўтилди.

Байрам муносабати билан вилоят адлия бошқармаси фахрийлар кенгаши аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат ходимлари бошқарманинг “Фаҳрий ёрлиғи” билан тақдирландилар.

Байрам тадбири қўшиқ ва куйлар билан янада файзли ўтди.