Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Конституция адолат мезони


Ҳар бир халқнинг тақдирида муҳрланиб қоладиган тарихий ҳужжатлар миллат равнақи, давлатчилик пойдеворининг мустаҳкам бўлиши учун хизмат қилганлиги билан аҳамиятлидир. 1.jpgЎзбек халқи тарихида ҳам кескин бурилиш ясаган, истиқлол учун курашлар самараси бўлган, аҳамияти жиҳатидан асрларга татигулик ҳужжатлар қаторида Асосий қонунимиз-Конституциямизни алоҳида эхтиром билан тилга оламиз.

Шу мақсадда ҳар йили ушбу улуғ айём арафасида тарғибот тадбирларини ҳалқимиз орасида кенг нишонлаш анъанага айланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинди.

Ушбу фармойиш ижроси юзасидан Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси, вилоят телевидениеси, “Маҳалла” хайрия жамғармасининг вилоят бўлими ҳамда олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, Наманган мухандислик технология институтида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи ва бугунги кунга қадар ривожланиш босқичлари,1.jpg унга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, бошқа давлатлар конституциясидан асосий фарқи ва аҳамияти ҳақида сўз борди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллигига атаб тайёрланган кўрмазмали слайд талабалар эътиборига хавола қилинди.

Таъкидланганидек, Конституциямизнинг энг эътиборли томонларидан бири вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя этилиши, оиланинг муҳофаза қилиниши, етим болалар таъминоти ва уларнинг тарбияси, оналик ва болаликни муҳофаза этиш давлат ва жамият томонидан таъминланиши, фарзандларнинг ўз ота-оналари тўғрисида ғамхўрлик кўрсатиши лозимлиги хусусида, оиланинг қонунчилик билан мустаҳкамланган.

Давра суҳбати сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар, ташкилотчилар билан фикр-мулоҳаза алмашдилар.