Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Коррупцияга қарши курашиш


Сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш учун эканлиги маълум. Бироқ ҳамма даврларда ҳам жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли таъминлашда адолатли мувозанатни сақлаб туриш давлат ҳокимиятига бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқарган.1.jpg

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан “Адлия органларида коррупцияга қарши курашиш масалалари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Кадрлар бошқармаси бош маслаҳатчиси О.Файзуллаев, Адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев, марказий аппарат ходимлари, тизимда фаолият олиб бораётган нотариуслар, нотариус ёрдамчилари, стажёр нотариусларлар, котиблар, ФҲДЁ бўлимлари мудирлари, инспектор ва иш юритувчи ходимлар иштирок этдилар.

Семинарни кириш сўзи билан бошқарма бошлиғи С.Нуриев очиб берди, у ўз сўзида бугунги семинардан кўзланган асосий мақсад инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларига путур етказадиган “Коррупция” иллати, уни олдин олиш йўллари ва унга йўл қўймаслик юзасидан атрофлича фикр алмашиш, бу иллатга қарши иммунитетни шакллантириш юзасидан тавсия олиш эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 2 июндаги 111-ум-сонли буйруғи билан тасдиқланган Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича 2015 йил учун мўлжалланган режа ишлаб чиқилган бўлиб, унга асосан вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идораларда йиғилиш ва семинарлар ҳамда профилактик рейд тадбирлари доимий ўтказиб келинаётганлиги, ўтказилган рейд тадбирлари давомида 5 нафар масъул ходим интизомий жавобгарликка тортилганлиги ҳамда 1 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Кадрлар бошқармаси бош маслаҳатчиси О. Файзуллаев маъузасини кўргазмали слайд орқали йиғилганларга ўқиб эшиттирди.

1.jpgЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги идораларда ҳам ушбу иллатга қарши кураш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келаётганлиги, хусусан, Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган режага асосан профилактик тадбирлар, семинарлар доимий ўтказилиб, ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги, бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари ходимларига ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда жисмоний ва юридик шахслардан уларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда муайян ҳаракатни бажариши ёки бажармаслиги эвазига бевосита ўзи ёки воситачи орқали пул, қимматли қоғозлар, моддий бойликлар, совғалар, мулкий хизматлар каби таклифлар билан мурожаат қилинган тақдирда ноқонуний хатти-ҳаракатларни тўхтатишни қатъий равишда талаб этиш юзасидан доимий тушунтиришлар берилаётганлиги хусусида гапириб ўтди.

Семинар сўнгида барча йиғилган соҳа мутахассислари учун жамиятнинг яна бир муҳим иллатлари юзасидан ишланган “21 аср фитнаси” номли фильм намойиш этилди.