Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

ҲАЙЪАТ МАЖЛИСИ


Наманган вилоят адлия бошқармасининг Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.1.jpg

Унда 2015 йилнинг 3-чораги давомида қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, фуқаролар, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шартномавий муносабатларни тартибга солиш ҳамда юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш, нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура соҳасида бир қатор ижобий кўрсаткичларга эришилганлиги таъкидланди.

Хусусан, ҳисобот даврида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида бошқармага вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларининг 39 та қарор лойиҳаси келиб тушган бўлиб, шундан 35 тасига норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжат ҳисобланганлиги сабабли ҳуқуқий хулосалар берилди. 4 та қарор лойиҳаси белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли қайтарилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида 1 900 дан ортиқ турли хил мавзуда ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилиб, телевидения, радио, газета-журналлар ва бошқа оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ташкил этилди.

Бошқарма томонидан 2015 йилнинг 3-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 595 та мурожаатларнинг (299 та шикоят ва 136 та ариза, 61 та ишонч телефонига, 26 ҳукумат портали орқали, 73 та шахсий қабул орқали келиб тушган мурожаатлар) 439 таси кўриб чиқилиб, 198 таси қаноатлантирилган.

Кўрилган чоралар натижасида 7 нафар масъул ходим интизомий жавобгарликка тортилиб, 7 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, 5 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилиниб, 147 млн.дан ортиқ сўм пул маблағлари қайтарилган.

Шу билан бирга, бошқарманинг “Ишонч телефони”га 61 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 56 таси кўриб чиқилиб, 43 таси (77%) қаноатлантирилган, 9 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Вилоятда қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш бўйича туманларда ўтказилган ўрганишлар натижаларига кўра 6765 тақонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 261 та тақдимнома, 437 та огоҳнома, 67 та маъмурий ва 3 та жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилган.

Тадбиркорлар, фуқаролар ва хорижий инвесторларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш, шартномавий муносабатларни тартибга келтириш борасида 2015 йилнинг 3-чораги давомида судларга жами 4 млрд. 163 млн. сўмдан ортиқ 698 та даъво аризалари киритилган бўлиб, шундан 549 та 2 млрд. 806 млн. Сўмдан ортиқ даъво аризалари қаноатлантирилган.

Ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 87 та тақдимнома ва 40 та огоҳномалар киритилиб, 80 нафар мансабдор шахслар интизомий, 16 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди, ноқонуний равишда қабул қилинган 41 та қарорлар бекор қилинди.

Ҳисобот даврида судларга жами 19 млрд. 926 млн. сўмдан ортиқ 36 та даъво аризалари киритилди.

1.jpgСудлар томонидан ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган даъво аризалар билан бирга 22 та даъво ариза 8 млрд. 82 млн.сўмга қаноатлантирилди.

Бошқарма тизимидаги давлат нотариал идоралари томонидан 2015 йилнинг 3-чораги давомида жами 167. 551 та нотариал ҳаракатлар амалга оширилган бўлиб, шунга кўра 17 млрд. 927 млн. сўмдан ортиқ тўловлар ундирилган.

Йиғилишда айрим соҳаларда йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил этилди.

Аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, бунда ҳар бир тизим раҳбарлари ва масъул ходимларнинг фаоллигини ошириш, маъсулиятни кучайтириш зарурлигига алоҳида урғу берилиб, муҳокама этилган барча масалалар бўйича Ҳайъатнинг тегишли қарори қабул қилиниб, бошқарма томонидан келгусидаги фаолият давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни бажариш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.